2017 йилнинг энг яхши "Samsung Galaxy"лари: халқаро ва маҳаллий бозордаги нархлари!

2017 йилнинг энг яхши

Жаҳоннинг биринчи рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлган Samsung илк "Galaxy S" смартфонларини 2010 йил ўрталарида тақдим қилинганидан сўнг тиниб-тинчимади. Биргина OLED-панелли дисплейлари ёки Dual Pixel каби инновацион камера технологиялари, "ниҳоясиз" Infinity Display каби қайрилма ва тўлиқ экранли гаджетлари билан смартфон саноати ривожининг локомотиви бўлиб келди.

Қуйида Samsung'нинг "Galaxy S" ва "Galaxy J", "Galaxy A" ва "Galaxy Note" сериясида бу йил тақдим қилган смартфонларини бир ерга жам қилдик.

Samsung Galaxy A3 ($ 260)

Бу смартфон "Galaxy A" туркумининг энг арзон вакили. Унинг корпуси металл ва шиша уйғунлигида тайёрланган ҳамда IP68 стандарти бўйича сув ва чанг таъсиридан ҳимоя қилинган. Аккумулятор сиғими камтар бўлса ҳам, қувват масаласида унда муаммо йўқ — фаол ишлатганда смартфон тўлиқ қувват билан иш куни давомида туриб беради. Ихчам Android‑смартфон излаб юрганлар учун айни муддао.

Техник тавсиф: 

Операцион тизим: Android 7.0 + Clean UI

Процессор: Exynos 7870 (1,6 ГГц, 8 ядро)

Тезкор хотира: 2 ГБ

Доимий хотира: 16 ГБ + microSD

Дисплей: 4,7", SuperAMOLED, 1280х720 пикселли

Камералар: 13 Мп (F/1.9) + 8 Мп (F/1.9)

Аккумулятор: 2 350 мА соат

Модуллар: BT 4.2, Wi‑Fi (a/b/g/n/ac), GPS, ГЛОНАСС, NFC

Бармоқ изи сканери: олд панелда

USBпорти: Type‑C

Ўлчамлари: 135,4x66,2x7,9 мм

Вазни: 138 грамм

21 октябр ҳолатида «Малика»да Samsung Galaxy A3 (2017) 2 000 000 сўмдан сотилмоқда.

 

Samsung Galaxy J7 ($315)

Аввалги йил билан солиштирганда, бу йилги "Galaxy J7" серияси смартфони ҳар жиҳатдан ўзгарди. Жумладан, энди металл ром ва пластик улоқлар ўрнида тўлиқ металли корпусни кўрамиз. Корпус IP54 стандарти бўйича чанг ва томчи сачрашидан ҳимояланган.

Смартфон қора, тилла ранг ҳамда кўк рангли корпусларда сотувга чиқарилган.

Samsung Galaxy J7 (2017) маълумотни 14 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган 8 ядроли, частота тезлиги  1.6 ГГц бўлган Exynos 7870 процессорига эга бўлган. Ундаги тезкор хотира сиғими 3 ГБ.

Экран ҳажми — 5.5 дюйм, сиғими эса Full HD (1920х1080). Матрицанинг SuperAMOLED экани диққатга сазовор. Қиммат флагманлар каби, унда ҳам Always On Display, яъни мунтазам фаол дисплей жорий қилинган.

Смартфон Android Nougat операцион тизимининг ўзлаштирилган талқинида ишлайди. Девайсда бармоқ изи сканери, 2 та SIM-карта ҳамда MicroSD (256 ГБ.гача) хотира флешкаси учун алоҳида бўлмачалар мавжуд. Буларнинг барчаси 3600 мА соат сиғимли аккумулятордан қувват олади.

21 октябр ҳолатида «Малика»да Samsung Galaxy J7 (2017) 2 173 000 сўмдан сотилмоқда.

 

Samsung Galaxy A5 ($330)

Samsung Galaxy A5 2017 — флагман бўлмаса ҳам, диққатни тортадиган яхши смартфон. Аппарат 5,2 дюймли ва Full HD сиғимли (1920х1080 пиксел) SuperAMOLED экран билан таъминланган. Девайс Wi-Fi 2,4 ва 5 ГГц, оммалашган алоқа тармоқлари ва NFC-модулни қўллаб-қувватлайди.

Samsung Galaxy A5 2017 расман эълон қилинмаган бўлса ҳам, унинг 8 ядроли Samsung Exynos экани ва частота тезлиги 1,9 ГГц.га етиши маълум.

Samsung Galaxy A5 2017'да тезкор хотира сиғими 3 Гб, доимий хотира эса 32 Гб. Қўшимча флешка учун MicroSD бўлмачаси мавжуд. Смартфон Android 6 бошқарувида фаолият кўрсатади.

Смартфоннинг ўзига хос жиҳатлари сифатида 16 МП сиғимли бош ва олд камерани айтиш мумкин. Уларнинг оптик линзалари ва F/1,9 стандартли диафрагмалари ҳам бир хил. Фақат камера модуллари турлича бўлиши мумкин. Шу боис, оптик барқарорлаштириш фақат бош камерага ўрнатилган.

Смартфон аккумуляторининг ток сиғими Samsung смартфонлари учун етарли — 3000 мА соат. Samsung Galaxy A5 2017 моделида A3'дан фарқли равишда, тезкор қувват олиш функцияси йўқ.

21 октябр ҳолатида «Малика»да Samsung Galaxy A5 (2017) 2 665 000 сўмдан сотилмоқда.

 

Samsung Galaxy S8 ва S8+ ($750)-($800)

Infinity Display дизайни, илғор камера ва такомиллашган интерфейс билан Galaxy S8 -- энг яхши Android бўла олади.

Диагонали 5,8 дюйм бўлган экран Super AMOLED матрицасида фаолият кўрсатади. Ундаги пикселлар сиғими 18,5:9 нисбатли томонларга эга экран учун ноодатий: 2960×1440 белгига тенг.

Қувват тежашда ном қозонган Qualcomm Snapdragon 835 процессорига эга Galaxy S8 фақатгина АҚШда сотилади. Galaxy S8’нинг халқаро талқинида 10 нанометрли Samsung Exynos 8895 процессоридан фойдаланилган.

Смартфонда 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира мавжуд. Шу билан бирга, microSD қўшимча хотира бўлмачаси ҳам мавжуд. Бу бўлмача гибрид:  унга ёки 2 та сим-карта ёки 1 та сим-карта ва 1 та флешка қўйишга тўғри келади.

Galaxy S8 флагмани Android 7.0 операцион тизимининг анъанавий Samsung Experience интерфейсида фаолият кўрсатади.

Олд камера 8 мегапикселли, орқа камера — 12 МП. Dual Pixel технологияси ёруғлик паст жойда ва кичик объектларни сифатли суратга олишда ёрдам беради.

Galaxy S8’да "қувват тоши" сиғими 3000 мА соат. Муҳими унинг сиғими эмас. Балки смартфоннинг қувватни қандай ишлатишида.

S8 + талқинда эса экран янада каттароқ ва аккумулятор S8'га нисбатан қувватдор.

21 октябр ҳолатида «Малика»да Samsung Galaxy S8 5 166 000 сўм ва S8+ 5 904 000 сўмдан сотилмоқда.

 

Samsung Galaxy Note 8 ($930)

Samsung Galaxy Note 8 диагонали 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги, Galaxy S8 каби 18.5:9 ҳажмли, Super AMOLED матрицали  Quad HD+ (2960 x 1440 белги) пиксел сиғимли экранга эга бўлган.

Смартфон дизайнини Galaxy S8 флагманидан олган: "ниҳоясиз"  дисплей ён ромларидан холи, шунингдек олд панел юқори ва қуйи қисмлари жуда юпқа ҳошия-ромларига эга бўлган. Орқа панел — қайрилма шиша услубида яратилган.

Samsung Galaxy Note 8 корпуси IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Яъни унинг учун чанг ва сув қўрқинчли эмас. Фаблет 1,5 метр сув тубида 30 дақиқа жон сақлай олади.

Фаблетга  Samsung'нинг 8 ядроли Exynos 8895 процессори, 6 ГБ тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Процессорнинг 4 ядросининг частота тезлиги 2,3 ГГц, ыолган 4 ядроники 1,7 ГГц.

Фаблетнинг аккумулятор сиғими 3300 мА соат. Смартфон ўлчамлари: 162,2x74,8x8,5 мм., вазни -- 190 грамм.

Galaxy Note8 Android 7.1 операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

21 октябр ҳолатида «Малика»да Samsung Galaxy Note 8 смартфони 7 257 000 сўмдан сотилмоқда.

 

Samsung Galaxy S7 ($485)

Ўтган йилги флагман техник жиҳатларига кўра ҳануз илғор ва нархи ўрта нархли смартфонларникига тенг. Уни харид қилсангиз, нақ 3 та "Бенжамин"ни тежаб қоласиз. Ёрқин дисплейли ва 5,1 дюймли (сиғими – 2560 × 1440, ҳар дюймда 577 та белги!!!) Galaxy S7 смартфони дизайни аввалги моделдан унча фарқланмайди: фақатгина бармоқлар излари датчиги орқа камера бўртиғи каби япасқироқ ишланган. Смартфон IP68 стандарти бўйича ҳимояланган.

Galaxy S7’да татбиқ қилинган энг илғор технологиялардан бири —  ёрқин суратлар олиш қобилиятидир. Бош камера сиғими 12 мегапикселли. Олд камера – 5 мегапикселли.

Samsung’нинг Galaxy S7 смартфонининг аккумуляторини ҳам симсиз қувватлаш мумкин.

Galaxy S7’да 4 ГБ тезкор ва 32, 64 ГБ доимий хотира мавжуд, microSD қўшимча хотира қурилмаси гаджетнинг хотирасини 200 ГБ.гача ошириш имконини беради. Гаджетга Wi-Fi, Bluetooth 4,1 каби илғор симсиз интерфейслар татбиқ қилинган.

Samsung Galaxy S7 самарадорлиги учун 8 ядроли, йилнинг энг яхши процессорларидан бўлган Qualcomm Snapdragon 820 масъул.

Девайсдаги аккумулятор сиғими 3000 мА соат.

21 октябр ҳолатида «Малика»да Samsung Galaxy S7 (31 Гб) смартфони 2 500 000 сўмдан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.