2017 йилнинг энг яхши смартфонлари аниқланди

2017 йилнинг энг яхши смартфонлари аниқланди

Якунига етаётган ҳафтада Mobile Choice Consumer Awards 2017 маросими бўлиб ўтди. Тадбир натижалари ва совриндорлар ҳақида унинг ташкилотчиси – TechRadar сайтида хабар берилмоқда.

TechRadar томонидан уюштирилиб келаётган мазкур тадбирда 2017 йилдаги энг яхши смартфонлар, мобил бозор билан боғлиқ хизматлар ва маҳсулотлар эълон қилинди. Унда Samsung компанияси иккита совринга эга бўлди. Унинг ўзи жорий йилдаги энг яхши ишлаб чиқарувчи сифатида эътироф этилган бўлса, Galaxy S8 қурилмаси 2017 йилнинг энг яхши смартфони, дея тан олинди. 

Honor бренди кутилмаганда «One to Watch» тоифаси бўйича совриндор бўлди, Honor 9 эса ўртача тоифадаги смартфонларнинг энг аълоси сифатида танилди.

Ҳакамлар ҳайъати энг яхши ҳамёнбоп смартфон деб Moto E4 моделини кўрсатишди. Бу номинация бўйича у Honor 5C, Nokia 3310, Samsung Galaxy J3, Sony Xperia XA ва Vodafone Smart N8 смартфонларини ортда қолдирди.

Бу йилда энг яхши смарт-соат Apple Watch 2 экани эътироф этилди. Фитнес учун тақилувчи энг яхши гаджет сифатида бўлса Fitbit Charge 2 тан олинди. Интернетга уланган гаджетларнинг энг яхшиси Google Home, энг яхши онлайн-ритейлер эса Amazon экани айтилди.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.