2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон

  •   DiMaX
  •  2479
  •  08.01.2018 11:22

2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон

Ўтган йилда мобил қурилмалар бозорига кўплаб янги моделлар тақдим этилди ва уларнинг айримлари бутун дунё бўйлаб жуда оммалашди. Айни дамда эса, янги смартфонлар тақдимотлари арафасида бу бозорга эътибор янада ошган. Бунга 2017 йилнинг охирида ва жорий ой бошида намойиш этилган янги моделлар ҳам сабабчи, албатта.

ЎҚИНГ: Топ-10: 2017 йил сўнгида дунёда энг оммалашган смартфонлар

7 январь куни GSMArena ресурси жорий йилнинг энг бошида оммабоп бўлган смартфон моделларининг топ-ўнталигини тақдим этди. Бу рўйхатга, доимгидек, харидорлар энг кўп қизиқиш билдирган қурилмалар киритилган.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, 2018 йилнинг бошида дунё бўйича энг оммалашган мобил қурилма Xiaomi Mi A1 экан. У ўзига хос дизайни, ҳамёнбоп нархи, «тоза» Android ва бақувват техник таъминоти туфайли катта талаб билан харид қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Google Mi A1'ни тақдим қилди: камера iPhone 7 Plus'ники каби

Буни қарангки, рейтингнинг иккинчи поғонасини ҳам Xiaomi’нинг яна бир гаджети эгаллаган – Redmi Note 5 фаблети. Янада қизиғи – бу модел савдога чиқиш тугул, ҳали расман намойиш этилгани ҳам йўқ! Яқин 2–3 ой ичида намойиш этилиши режалаштирилган бу смартфон Redmi 5 Plus моделига нисбатан бақувват техник таъминоти, шунингдек, қўшалоқ асосий камераси билан эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: Redmi Note 5 илк «жонли» суратда: металл корпус ва қўш камерали!

Учинчи ўринни телефонсозликдаги «қадимий» бренднинг куни кечагина тақдим этилган Nokia 6 (2018) русумли девайси банд этган. У ҳамёнбоп нархи ҳамда ўз «аждод»ига нисбатан илғор техник жамланмаси боис қизиқишларга сабаб бўлаётир.

Мазкур қурилма 2018 йилнинг энг кўп сотиладиган смартфонларидан бири бўлиши ҳам мумкин, аммо бунгача ҳали вақт бор. Зеро, ушбу телефон ҳозирча – 10 январдан фақат Хитой бозорига тақдим этилмоқда, жаҳон смартфон бозорига у камида икки ойдан сўнг чиқарилади.

ЎҚИНГ: Расмий: янги авлод Nokia 6 смартфони тақдим қилинди

Рўйхатнинг тўртинчи қаторида, ниҳоят, замонамизнинг етакчи техногигантларидан бирининг смартфони қайд этилган – Samsung Galaxy J7 Pro! Бу гаджет AMOLED-экрани, ўзига хос дизайндаги металл корпуси ва бошқа хусусиятлари билан ром этади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J7 Pro: куннинг инновацион «кашфиёти»

Кучли бешликни Хитойнинг энг кўп қурилма сотаётган смартфонсозларидан бирининг Oppo F5 модели якунлаб берган. Бу девайс экранининг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлиб, мазкур дисплей корпуснинг олд томонини деярли тўлиқ эгаллайди.

Шу билан бирга, селфи-камера учун танланган 20 мегапикселли модул автопортрет учун айни муддао. Чунки, бу камеранинг портрет режими «ақлли тизим»га эга бўлган ва бу тизим сурат сифатини тўлиқ қайта ишлайди. Селфи олганда экраннинг ўзи олд фоточақноқ вазифасини бажаради.

ЎҚИНГ: 20 Мп селфи-камерали Oppo F5 тақдим қилинди. Илк селфилар олишга ҳам улгуришди.

Олтинчи ўринда яна таниш брендга кўзимиз тушади – Xiaomi Redmi 5A. Қисқача айтганда, 100 долларлик смартфонлар орасида бу модел каби сураткаш девайсни топиш имконсиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 5a — "Малика"даги энг арзон камерафон!

Рейтингнинг еттинчи поғонасини, ниҳоят, флагман смартфон эгаллаган – Samsung Galaxy Note 8. Бу қурилма мазкур рўйхатдаги энг қиммат модел эканлиги билан ҳам аҳамиятли. Зеро, у ўзининг бақувват техник таъминоти, кучли жиҳатлари билан шу нархига арзийди ҳам!

ЎҚИНГ: Ринг: Galaxy Note 8'нинг iPhone X'га йўналган 6 та аниқ зарбаси

Саккизинчи ўринни... Redmi Note 4 фаблети банд этган (ҳа, яна Xiaomi!). Умуман олганда, Note 4 – хитойлик корпорациянинг навбатдаги хит маҳсулоти. Ахир, бундай паст нархга бу қадар юқори хусусиятларга эга смартфонни ҳар ким ҳам таклиф қилавермайди-да!

ЎҚИНГ: Redmi Note 4 – яхши ва арзон смартфон ҳаммага етади!

Рўйхатнинг тўққизинчи қаторида яқиндагина намойиш этилган ва аллақачон сотувга чиқарилган Samsung Galaxy A8 (2018) эгаллаган.

Қисқа фурсатда катта қизиқиш уйғотган Galaxy A8 (2018) ҳамда Galaxy A8+ (2018) смартфонлари ўрта нархли бўлса-да, ниҳоятда кўркам ва серҳашам! Айниқса, четидан-чеккасигача Infinity Display ҳамда 2 сенсорли олд камера тизими янги моделларнинг ўзига хос жиҳатлари бўлган.

ЎҚИНГ: Ромсиз Galaxy A8 ва A8+ (2018) сотувга чиқарилди

Охирги ўриндан Samsung’нинг роппа-роса бир йил аввал тақдим этган Galaxy S8 флагмани жой олган. Мазкур модел ҳозиргача дунёнинг кўплаб мамлакатларида катта талаб билан харид қилинаётир.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S8: ҳозирча шундан яхшиси йўқ

Айтиш керакки, мазкур рўйхатда тилга олинган ва ҳозирда сотувда бўлган моделларнинг аксарияти Ўзбекистон смартфон бозорларида ҳам топилади. Шунингдек, смартфон, планшет ёки бошқа элетротехника товарларини онлайн харид қилиш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.