2018 йил ҳолатида 5 та энг бой IT-компаниялар

2018 йил ҳолатида 5 та энг бой IT-компаниялар

Ахборот технологиялари тезкор ва камхарж орқали бойиб кетишда айни пайтда барча йўналишлардан устун бўлиб келмоқда. Жаҳондаги энг бой 5 та компания билан қуйида танишиб олинг.

#1 Apple inc.

Баҳоси: $618 млрд.

Соҳаси: Электроника, ахборот технологиялари.

Маҳсулоти: Персонал компьютерлар ва планшетлар, мобил телефонлар, аудиоплеерлар, смарт-соатлар …

Рейтингда яққол пешқадамлик Apple inc. корпорациясига насиб қилган. Бугунга келиб мазкур компаниянинг рамзи жаҳоннинг барча давлатлари ва ҳудудларини забт этишга улгурди. Шубҳасизки, жаҳон бўйлаб 116 минг ходимга эга Аpple дунёнинг энг муваффақиятли компаниясидир.

Унга 1976 йилнинг 1 апрелида Стив Жобс, Стив Возняк ҳамда Рональд Уэйн томонидан асос солинган. Улар аввалига гаражда персонал компьютерлар йиғишган. Apple сўнгги йилларда мобил маҳсулотлари — iPhone смартфони ҳамда iPad планшетларидан катта фойда кўрмоқда. Бренднинг оммалашуви Стив Жобснинг сифатли, илғор, юқори дизайндаги ва қимматбаҳ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга асосланган маркетинг ғояси билан узвий боғлиқ.

Корпорация бош идораси АҚШ нинг Калифорния штатидаги Купертино шаҳрида жойлашган.

#2 Alphabet Inc.

Баҳоси: $532 млрд.

Соҳаси: Интернет, дастурий таъминот.

Google компаниясини сайёрамизнинг ёшу қариси яхши танийди. У бир оз аввал ўз номини Alphabet деб ўзгартирди. Энди бу корпорация таркибига Google қидирув тизими билан бирга, кўплаб бошқа муассасалар ҳам бор.

Интернет-ҳолдинг раҳбари Сергей Брин ҳамда Ларри Пейдж, улар биргаликда 1998 йилда мазкур  мега-компанияга асос солишган.

Google бош идораси Калифорнияда жойлашган. У 40 га яқин хизматлар, жумладан AdWords, Android, YouTube каби оммабоп хизматларни кўрсатиб келади.

#3 Microsoft

Баҳоси: $483 млрд.

Соҳаси: Дастурий ва аппарат таъминот ишлаб чиқариш.

Маҳсулотлари: Microsoft Office, Microsoft Windows, Xbox.

Жаҳонга маълум ва машҳур MicroSoft корпорациясига 1975 йилда, яқин-яқингача ҳам жаҳоннинг энг бой кишиси ҳисобланган Билл Гейтс асос солган. Ўша кезлари Майкрософт дунёдаги илк дастур ишлаб чиқарувчи компания сифатида персонал компьютерлар учун дастурий таъминот воситаларининг пакетларини ишлаб чиқарган. Бу – ҳозирги Windows операцион тизимининг илк авлоди бўлган. Айни пайтда жаҳоннинг биринчи рақамли компьютер тизими компанияга ниҳоятда катта даромад келтирмоқда.

Бугунги кунда Microsoft видео, аудио воситалар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқаради.

Идора бош қароргоҳи Вашингтон штатининг Редмонд шаҳрида жойлашган.

#4 Amazon Inc.

Баҳоси: $356 млрд.

Соҳаси: Чакана савдо.

Amazon – америкалик бу ритейлер, яъни маҳсулотни уйгача етказиб берувчи компания интернет орқали маҳсулотларга буюртма олади.

Амазон ёрдамида интернет фойдаланувчи, етказиб берувчи ҳамда ишлаб чиқарувчи ҳамкорлик ўрнатади. Маҳсулотлар сифати ва хизмат кўрсатишнинг арзонлиги ва тезкорлиги, танлов имкониятининг юқорилиги Amazon компанияси нуфузини оширди.   

Компанияга 1994 йилда бугунги кунда жаҳоннинг энг бой кишиси бўлган Жефос Безос томонидан асос солинган. Идора бош қароргоҳи Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида жойлашган.

Компанияда айни пайтда жаҳон бўйлаб 230 минг ходим меҳнат қилади. Amazon активларининг қиймати 55 млрд., йиллик айланмаси 75 миллиард доллардан ошади.

#5 Facebook

Баҳоси: $332 млрд.

Соҳаси: Интернет.

Facebook тармоғи 2004 йилнинг февралида Марк Зукерберг томонидан ишлаб чиқилган. Бугунги кунда бу ижтимоий тармоқдан 1.86 мрд.дан зиёд одам фойдаланади. Қисқа давр орасида фақатгина ижтимоий тармоқдан 332 миллиард доллар маблағнинг тўплангани ақлга сиғмас ҳодиса, дейишмоқда иқтисодчилар.

Бугун Facebook йилига 8 миллиард доллардан зиёд фойда қилмоқда. Бунинг ҳаммаси реклама ҳисобидан. Қолаверса, facebook мазкур "ўнталик"да даромад келтириши бўйича етакчи ҳисобланади. Сўнгги йилларда соф даромад миқдори 54% га ошган.

Идора қароргоҳи Калифорнияда, Менло-Парк шаҳрида жойлашган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!