2018 йил, I чорак: ижобий қарши олинган 10 смартфон

2018 йил, I чорак: ижобий қарши олинган 10 смартфон

2018 йилнинг илк уч ойида кўплаб смартфон ишлаб чиқарувчилари турфа жиҳатларга эга мобил алоқа воситаларини тақдим қилдилар. Жумладан кучли флагманлар ҳам, ўрта нархли яхши смартфонлар ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.

Смартфонни шов-шувли қилиб тақдим қилиш ва рекламага зўр бериш бошқа, смартфоннинг чинакам имкониятлари тамоман бошқа масала. Аксарият ҳолларда рекламадаги баҳо ҳаётга тўғри келмаслиги мумкин. Шундай экан, биз бу йилнинг илк чорагида тақдим қилинган муносиб смартфонларнинг номини аниқлаймиз. Бунда фойдаланувчилар ва жамоатчилик томонидан энг кўп ижобий фикрлар билдирилган телефон моделларини танладик.

Бу йилги смартфон моделлари орасида бир телефон ҳақида интернет тармоғида жуда кўп миқдордаги ижобий фикрларга гувоҳ бўлиш мумкин. Ва, бу смартфон қимматбаҳо флагман эмас. У камтарингина Xiaomi Redmi Note 5 Pro модели. У фойдаланувчиларда нарх-навонинг жиҳатларга нисбати бўйича катта таассурот қолдирган.

Ўқинг: Redmi Note 5 ва Note 5 Pro тақдим қилинди: кутилмаган жиҳат ва нархлар!

Samsung Galaxy S9 + флагмани бор имкониятини ишга солиб, фойдаланувчиларнинг диққатига ва жамоатчилик эътиборига тушишда иккинчи ўринни эгаллаган. Бу йилги бош "гелекси" кучли чипи ва камераси билан диққатга сазовор.

Ўқинг: Расмий хабар: Galaxy S9 ва S9+ тақдим қилинди

Энг яхши фикр-мулоҳазаларни йиғиш бўйича Nokia 7 Рlus учинчи ўринни эгаллаб, Galaxy S9 моделини бир поғона ортда қолдирди.

Ўқинг: Nokia 7 Plus расман тақдим қилинди

 

"Toп-5"ликни Xiaomi Redmi Note 5 (аввалига Redmi 5 Plus деб тақдим қилинган эди) якунлаб берган. Бу телефон кундалик фойдаланиш ҳамда замонавий функциялардан фойдаланиш учун айни муддао. Қувватни тежайдиган чипсет, муносиб дисплей ҳамда сиғимдор батареяли смартфонни ҳамёнбоп нархда харид қиласиз.

Ўқинг: Тенг нархли Redmi Note 5 яхшими ёки Mi A1?

Кейинги ўринда Nokia 8 Sirocco турибди. Qualcomm Snapdragon 835 процессори6 гигабайтли тезкор ва 128 гигабайтли доимий хотираси, 5,5 дюймли қайрилма POLED ва 2560 га 1440 белгига тенг (QHD) экрани билан смартфон харидорларни ўзига жалб қилган кўринади.

Ўқинг: Nokia 8 Sirocco флагмани тақдим қилинди

Sony компанияси Mobile World Congress 2018 анжумани доирасида тақдим қилган Xperia XZ2 флагмани кейинги ўринни банд қилган. Sony Xperia XZ2 модели 5.7 дюймли, Full HD+ (2160 x 1080) сиғимли ва LCD HDR-матрицали дисплей билан таъминланган. Флагман энг кучли Snapdragon 845 процессори ҳамда 19 мегапикселли бош камераси билан ўзига хос.

Ўқинг: Snapdragon 845'га эга навбатдаги смартфон тақдим қилинди

Мобил конгресси доирасида Тайваннинг ASUS компанияси тақдим қилган янги авлод Zenfone смартфонларини ҳам кўпчилик яхши фикрлар билан қабул қилди. ASUS Zenfone 5 Z модели энг кучли Snapdragon 845 процессори, 8 гигабайтгача тезкор ва 256 гигабайтгача доимий хотирага эгалиги билан кучли флагманлар сафидан жой олади. Бу модел қолган жиҳатлари билан Zenfone 5'ни эслатади: 6,2 дюймли, Full HD+ сиғимли дисплей, 12 мегапикселли 2 та сенсорли бош камера.

Nokia 8110 4G. Nokia 8110 4G смартфонида 2,4 дюймли, рангли IPS-экран мавжуд, бу дисплейнинг пиксел сиғими QVGA. Телефонга Qualcomm Snapdragon 205 чипсети, ток сиғими 1 500 мА соат бўлган аккумулятор батареяси, аудио қулоқчинлар учун 3,5 мм.ли порт, 512 МБ катталикдаги оператив хотира, 4 гигабайт доимий хотира мавжуд.

Ўқинг: Nokia 8110: қадрдон "банан" бозорга қайтди

Nokia 6 (2018) смартфони 5,5 дюймли, IPS матрицали экранга эга бўлган. Экран томонларининг нисбати аввалги услубни эслатади: 16:9 стандартли. Дисплейнинг пикселлар сиғими 1920 га 1080 пиксел (Full HD).

Ўқинг: Nokia 6 (2018): арзон, кучли смартфон тақдим қилинди

Huawei P20 Pro. 27 мартида Huawei Парижда 3 та флагманини тақдим қилди. Huawei P20 Pro – 3 та бош камера сенсори (40/20/8 мегапикселли) билан кўпчиликнинг диққатини тортди. 6,1-дюймли, OLED матрицали, FullHD+ сиғимли (2240x1080 пикселли) ва томонлар нисбати -- 18,5:9 стандартли экрани билан бу гаджет кучли флагманлардан бири.

Ўқинг: "Уч кўзли" P20 Pro кутилганидан анча арзон сотилади

Давом этадиган бўлсак ....

Xiaomi Mi Mix 2s. 5,99 дюймли ва 1080×2160 сиғимли экрани, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори, 6 ГБ + 64 ГБ хотираси, тан олинган кучли камера технологиясига эга бу смартфон рақибларига қараганда анча арзон.

Ўқинг: Mi Mix 2S флагмани AliExpress’да сотувга чиқди, шу ва бошқа девайсларга буюртма беринг! (2018 йил 7 апрель)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!