2018 йили iPhone X’га ўхшаш iPad чиқади: Face ID бор, «Home» тугмачаси йўқ!

2018 йили iPhone X’га ўхшаш iPad чиқади: Face ID бор, «Home» тугмачаси йўқ!

Apple компанияси ўзининг iPhone X смартфони ютуқларидан илҳомланиб, энди унинг бир нечта хусусиятларини ҳам ўзида жамлаган юқори тоифали iPad планшетини тайёрламоқда. Бу ҳақда, вазиятдан хабардор манбаларга таянган ҳолда, Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Кутилаётган планшет, афтидан, iPad Pro туркумига киради, аммо олдинги версияларидан анча фарқ қилади. У нозик ромли дизайнга, фойдаланувчини юзидан танийдиган Face ID тизимига эга бўлади. Шунингдек, «юбилей айфони»даги сингари, янги планшет ҳам «Уйга» тугмачасидан ва бармоқ изи сканеридан маҳрум этилади.

ЎҚИНГ: Диққат, сенсация: Apple энди «iPad X» тайёрлаяпти!

Хабарда айтилишича, янги планшет экранида OLED технологиясига ўтилиши эҳтимоли кам. Худди iPhone X флагманидаги каби, кутилаётган қурилмага ҳам Apple’нинг тезлаштирилган процессори ўрнатилади.

Планшет билан бир қаторда янгиланган Apple Pencil стилуси ҳам тайёрланмоқда, дейилади хабарда. Унда қўлланиш имкониятларини кенгайтирувчи янги дастурий жиҳозлар ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone учун Apple Pencil стилусини яратишади

iPhone X услубидаги планшет 2018 йилда тақдим этилиши айтилаётир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.