2018 йилнинг энг кучли планшети ҳозирданоқ маълум бўлди

2018 йилнинг энг кучли планшети ҳозирданоқ маълум бўлди

Хитой инсайдер-сайтларининг ёзишларича, 2018 йилда iPad Pro планшети 8 ядроли A11X Bionic процессорига эга бўлади. Маълумотни 7 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган бу чип Тайваннинг TSMC компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Кутилишича, янги чипсетда M11 номли фойдаланувчи ҳаракатини қайта ишлайдиган ёрдамчи процессор ҳам бўлади. Шунингдек, илғор процессорда "сунъий интеллект" технологияси учун зарур нейронли тармоқлардан ҳам фойдаланилади. Маълумотларга кўра, янги iPad Pro ҳам ромдан холи дизайнда ишлаб чиқарилиши мумкин. Натижада, унда ҳам бармоқ изларидан воз кечилади ва Face ID биометрик аниқлаш тизими жорий қилинади, худди iPhone X'даги каби.

A11X Bionic'ни iPhone 8 ва iPhone X флагманларидаги A11 Bionic билан таққослаб кўрсак, ундаги самарадорликнинг ошганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу натижага эришишни 2 карра кўпроқ самарали ишлайдиган ядролардан фойдаланилгани билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, видео карта ядроси ҳам янада кучли. Экспертларнинг фикрича, бу Apple ишлаб чиқарган ҳамда умуман 2018 йилда планшет бозоридаги энг кучли гаджет бўлади.

Айни пайтда сотилаётган 10,5 дюймли ва 12,9 дюймли iPad Pro гаджетларида A10X Fusion чипи ўрнатилган бўлиб, у маълумотларни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлашга мўлжалланган. Қурилма ўз рақобатчилари орасида жаҳондаги энг сермаҳсул ва самарадор планшет ҳисобланади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Apple iPad Pro

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.