2021 йилда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,5 баробарга кўпаяди

2021 йилда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,5 баробарга кўпаяди

Миллий матбуот марказида «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ташкил этди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Унда айтилишича, бугун компания тизимида 50 дан ортиқ турли йўналишдаги корхоналар фаолият юритмоқда.

Сўнгги 26 йил мобайнида соҳага доир 120 дан ортиқ инновацион лойиҳа амалга оширилди.

Электротехника соҳасини янада ривожлантириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг шу йил 13 февралда «2017–2021 йилларда электротехника саноатини янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилишлаш чора-тадбирлари тўғриси»ги қарори қабул қилинган.

Компания белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида 2021 йилгача саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,5, экспорт маҳсулотлари 2 баробарга оширилади. Шунингдек, аҳолининг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар янада кенгаяди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.