2030 йилда Facebook аъзоларини 5 млрдга етказмоқчи

2030 йилда Facebook аъзоларини 5 млрдга етказмоқчи

Facebook асосчиси Марк Зукерберг ижтимоий тармоқ аудиториясини 2030 йилга бориб 5 млрд одамга кенгайтиришни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда у компаниянинг 12 йиллик маросимида билдирган.

“Биз пировардида барчани жалб этамиз, бу юмушни ҳукумат ва компаниялар ёрдамида дунё бўйлаб амалга оширамиз”, дейди Зукерберг.

Facebook раҳбарининг айтишича, ривожланаётган мамлакатлар аҳолисига интернетни ёйишда Aquila компанияси ишлаб чиқарган дронлардан фойдаланилади. “Улар қуёш энергиясига ишлайди, шаҳарлар устида учиб юрганча интернет улашади. Сал ғалати эшитилади, шундай эмасми?” – жилмайиб сўрайди Марк.

Кеча 4 февралда ижтимоий тармоқ 12 йиллик тўйини нишонлади. Шу кунга атаб Facebook янги “Дўстлар куни” функциясини ишга туширди. Унда фойдаланувчининг дўстлари суратларини саралаб видеоролик кўринишида намойиш этилади.

Зукерберг қизчаси туғилиши муносабати билан олинган таътилдан яқинда қайтди. Иш кунини бошлашиданоқ, ижтимоий тармоқ аъзоларига қандай кийим кийиш ҳақида ҳазиломуз савол билан мурожаат қилди. . Саволга бир хил кулранг кийимлар расми илова этилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.