21 октябрь – илк лампочка муваффақиятли синовдан ўтказилган кун

21 октябрь – илк лампочка муваффақиятли синовдан ўтказилган кун

1879 йилнинг 21 октябрь санасида машҳур америкалик олим Томас Эдисон чўғланма лампаларнинг муваффақиятли синовини амалга оширди. Гарчи карбон толали мазкур лампа кутилган даражада мукаммал бўлмаса-да, у газда ишлайдиган ташқи ёритиш тизимининг ўрнини эгаллади. Биринчи лампочканинг хизмат қилиш муддати кўпи билан 40 соатгача бўлган, холос. Бироқ лампа нархи ва эҳтиёт қисмлари арзон бўлганлиги туфайли Эдисоннинг кашфиёти тез орада оммалашиб кетди.

Ҳа, Эдисоннинг лампаси 19 асрда ихтиро этилган энг буюк ва салмоқли кашфиёт бўлди. Олим нафақат биринчи карбон толали чўғланма лампани ярата билди, балки ушбу лампани кенг тарқалиши ва осон фойдаланишини ҳам таъминлашга эришди.

1878 йилда Эдисон ўз нутқларидан бирида шундай деган эди: “биз ҳали электр энергиясини шунчалик арзон қиламизки, фақат бойларгина келгусида шам ёқади”.  Чиндан ҳам, олим ўз сўзининг устидан чиқди ва том маънода дунёни зиёга тўлдирди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!