$265 долларлик Xiaomi X1'нинг ҳақиқий сурати тарқалди

$265 долларлик Xiaomi X1'нинг ҳақиқий сурати тарқалди

Xiaomi яқин кунлар ичида X1 смартфонини Lanmi X1 суббренди остида тақдим қилса ажаб эмас. Кечагина биз бу янги гаджет тўғрисида илк маълумотларни берган эдик. Бугун эса Хитой ижтимоий тармоқларида Lanmi X1 гаджетининг ҳақиқий сурати тарқалди.

Xiaomi X1 ёки Lanmi X1 2 хил вариантда ишлаб чиқарилади. Ҳар иккала модел FullHD-дисплей, Snapdragon 660 ва Sony'нинг қўш объективли бош камера сенсорларига эга бўлади. Базавий модификацияда 4/64 Гб хотира бўлса, юқори талқинда хотира сиғими 6/128 гигабайтли бўлади.

Дизайн ечимига кўра, Lanmi X1 орқа панелида Oppo R11 ва iPhone 7 Plus'га хос жиҳатлар ўзлаштирилган. Яна кимгадир у OnePlus 5'ни эслатиб юборса, ажаб эмас. Таниқли инсайдер Kjuma эса Lanmi X1'нинг "жонли" суратини эълон қилди.

Кўриб турганингиздек, суратдаги смартфон қайрилма дисплейга эга бўлган. Бу дизайн ечимини тўлиқ ромсиз деб бўлмайди. Унинг ён томон ромлари юпқа бўлса ҳам, юқори ва қуйи ромлар LG G6 ёки Samsung Galaxy S8 билан солиштириб кўрганда, жуда қалин.

Девайснинг базавий талқини учун $265 доллар нарх қўйилган.