300 мингта буюртма қилинган Ulefone MIX'нинг сири бор

300 мингта буюртма қилинган Ulefone MIX'нинг сири бор

Сентябр ойининг 2-ҳафтасида Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтган Mobile World Congress America (MWCA) кўргазмасида хитойлик Ulefone компанияси Ulefone MIX номли қизиқарли смартфонини тақдим қилган эди. Компания кеча мазкур моделдан харид қилиш истагида 300 минг киши рўйхатдан ўтганини маълум қилди. Компаниянинг бу гаджети арзон бўлиш баробарида, замонавий трендлар асосида яратилган.

Ulefone MIX'даги 5,5 дюймли дисплей олд панелнинг 90,2% қисмини эгаллаб олган. Унинг бош камераси қўш сенсорли. Шунингдек, экран учун илғор ва сифатли техник имкониятлар танланганини эълон қилган. Аниқроғи, HD сиғимли экрандаги пикселлар миқдори ҳар дюймда 367 тани ташкил қилади. Экран 2.5D шишаси билан қопланган.

Ulefone MIX'да 8 ядро, 64 битли, МТ6750 чипи ўрнатилган. Смартфоннинг Android 8.0 Oreo операцион тизимига эга бўлиши айтилмоқда. Унинг тезкор хотираси 4/6 Гб, доимий хотираси 32/64 Гб бўлади. Шунингдек, хотира бўлмачасига 256 Гб.гача бўлган флешка ўрнатиш мумкин.

Бош камерадаги Sony IMX258 русумидаги сенсорларнинг бири 13, бошқаси 5 мегапикселли. Бош камера 4K, 2K, Full HD (30 fps) тасвирлар олади. Шунингдек, унда орқа фонни ғира-шира қилиб олувчи режим мавжуд. Олд камера -- 8 Мп.

Олд камера ва бармоқ излари сканери дисплей қуйисидан ўрин эгаллаган. Девайсдаги аккумулятор сиғими 3300 мА соат. Смартфондаги Hi-Fi аудиочипи сифатли овоз узатишга масъул.

Металл корпусли девайснинг дизайнери Xiaomi Mi MIX'дан илҳом олгани аниқ. Смартфон техник жиҳатдан "сяоми"дан бир оз кучсиз бўлиш баробарида нарх масаласида ҳам анча камтар.

Айни пайтда 30 октябрга қадар давом этадиган акцияда 1000 нафар бахтли харидорлар гаджетни 130 АҚШ долларидан харид қилишлари мумкин. Ундан сўнг Ulefone MIX'нинг энг арзони 170 доллардан бошлаб, $249 АҚШ долларигача сотилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.