4 октябрда Google яна нималарни намойиш қилади?

4 октябрда Google яна нималарни намойиш қилади?

Google компанияси 4 октябрь куни бўлиб ўтадиган тақдимот маросимида Google Assistant’ни қўллаб-қувватловчи ўз Bluetooth-қулоқчинини ҳам намойиш этади. Бу хусусда AndroidPolice сайтига асосланиб AndroidInsider ёзган.

Хабарга кўра, қулоқчин гархи ҳам унча-мунча эмас – нақ 159 АҚШ долларидан бошланади. AndroidPolice манбаларига кўра, қулоқчин тик шаклда, Apple’нинг BeatsX қулоқчинларига ўхшаш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрда Google ўзининг иккита янги смартфони – Pixel 2 ҳамда Pixel 2 XL моделларини тақдим этиши кутилаётган эди. Компания мазкур тақдимот маросимини ноанъанавий тарзда маълум қилган. Кейинроқ эса, компания шу куни iPhone X’га рақобатчи сифатида ромсиз Ultra Pixel смартфонини ҳам тақдимотга тайёрлаётгани аниқланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.