410 минг сўмдан бошланувчи мустаҳкам Blackview смартфонлари бор!

  •   DiMaX
  •  2893
  •  03.02.2018 18:13

410 минг сўмдан бошланувчи мустаҳкам Blackview смартфонлари бор!

Ўзбекистонда ҳам онлайн савдо тобора ривожланиб бормоқда, кўплаб интернет-дўконлар очилиб, фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, дунё бўйлаб танилган онлайн савдо платформалари орқали ҳам турли товарларга буюртма бериш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини AliExpress орқали «Малика»дагидан арзонроққа олинг!

Кеча AliExpress онлайн маркетида сотилаётган ҳамёнбоп Doogee смартфонлари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса хитойлик смартфонсозлардан яна бири – Blackview маҳсулотларининг ушбу интернет-бозорда сотилган айрим маҳсулотларининг қисқача тавсифларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Айтиш керакки, Blackview компанияси асосан мустаҳкам ҳимояланган смартфонлар тақдим этиб келади. Бироқ унинг телефонлари орасида нафис дизайнга эга бўлганлари ҳам мавжуд. Doogee смартфонларидан фарқли равишда, уларнинг нархи ҳам сал юқорироқ, аммо турли жиҳатларига назар солсангиз, қийматига арзийдиган қурилмалар эканига амин бўласиз.

ЎҚИНГ: 372 минг сўмдан бошланувчи Doogee смартфонларини AliExpress орқали харид қилинг!

Қуйида айрим Blackview смартфонлари арзонидан қимматига қараб борувчи тартибда келтирилган: уларнинг энг арзони 49.99 доллар экан, бу эса тахминан 410 минг сўмга тўғри келади. Ҳар бир девайснинг қисқача тавсифларини бермоқдамиз, уларда қурилманинг фақат энг асосий жиҳатлари акс эттирилган. Нархига жойланган ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтиб, унинг хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратларини (айримларининг эса видеоларини ҳам) кўриш ва буюртма бериш имкони бор.

Қани, кетдикми унда?

1. Blackview A7 смартфони – 49.99 - 65.99 АҚШ доллари

Хусусиятлари:

Операцион тизим: Android 7.0

Процессор: MT6580A, 4 ядроли, 1.3 ГГц

GPU: Mali-400

Экран: 5.0 дюйм, IPS, 1280x720 пикселли, HD

Тезкор хотира: 1 ГБ

Ички хотира: 8 ГБ

Асосий камера: қўшалоқ – 5.0 МП + 0.3 МП, чақноқли

Олд камера: 2.0 МП

Аккумулятор: 2800 мА/соат

Ўлчам: 143х9.5х71 мм

SIM-карта: Dual SIM

Алоқа тармоғи: GSM/WCDMA

2. Blackview BV4000 Pro смартфони – 95.99 - 117.99 АҚШ доллари

Хусусиятлари:

Операцион тизим: Android 7.0

Процессор: MT6580A, 4 ядроли, 1.3 ГГц

GPU: Mali-400 MP

Экран: 4.7 дюйм, IPS, 1280x720 пикселли, HD, Gorilla Glass

Тезкор хотира: 2 ГБ

Ички хотира: 16 ГБ

Асосий камера: 8.0 МП, чақноқли

Олд камера: 2.0 МП

Аккумулятор: 3680 мА/соат

Ўлчам: 143.9х74.2х13.25 мм

SIM-карта: Dual SIM

Алоқа тармоғи: GSM/WCDMA

Ҳимоя: IP68

3. Blackview S8 смартфони – 159.99 - 168.41 АҚШ доллари

Хусусиятлари:

Операцион тизим: Android 7.0

Процессор: MTK6750T, 8 ядроли, 1.3 ГГц

GPU: Mali-T860

Экран: 5.7 дюйм, 18:9 нисбатли IPS, 1440x720 пикселли, HD+

Тезкор хотира: 4 ГБ

Ички хотира: 64 ГБ

Асосий камера: қўшалоқ – 13.0 МП + 0.3 МП, қўш чақноқли

Олд камера: қўшалоқ – 13.0 МП + 0.3 МП

Аккумулятор: 3180 мА/соат

Ўлчам: 154х8.5х71.9 мм

SIM-карта: Dual SIM

Алоқа тармоғи: GSM/WCDMA/LTE

Қўшимча: Бармоқ изи сканери

4. Blackview BV8000 Pro смартфони – 239.99 АҚШ доллари

Хусусиятлари:

Операцион тизим: Android 7.0

Процессор: MTK6757, 8 ядроли, 64 битлик, 1.64 ГГц

GPU: ARM Mali-880-MP2 900M

Экран: 5 дюйм, IPS, 1920x1080 пикселли, FHD

Тезкор хотира: 6 ГБ

Ички хотира: 64 ГБ

Асосий камера: 16.0 МП, чақноқли

Олд камера: 8.0 МП

Аккумулятор: 4180 мА/соат

Ўлчам: 156.2х79.2х13.2 мм

SIM-карта: Dual SIM

Алоқа тармоғи: GSM/WCDMA/LTE

Ҳимоя: IP68

Қўшимча: Бармоқ изи сканери, NFC

5. Blackview BV9000 Pro смартфони – 299.99 АҚШ доллари

Хусусиятлари:

Операцион тизим: Android 7.1

Процессор: MT6757CD (Helio P25), 8 ядроли, 2.6 ГГц

GPU: ARM Mali-880-MP2 900M

Экран: 5.7 дюйм, 18:9 нисбатли, 1080x2160 пикселли, FHD

Тезкор хотира: 6 ГБ

Ички хотира: 128 ГБ

Асосий камера: қўшалоқ – 13.0 МП + 5.0 МП, қўш чақноқли

Олд камера: 8.0 МП

Аккумулятор: 4180 мА/соат

Ўлчам: 162х13.4х81.1 мм

SIM-карта: Dual SIM

Алоқа тармоғи: GSM/WCDMA/LTE

Ҳимоя: IP68

Қўшимча: Бармоқ изи сканери, NFC

Агарда бу смартфонлардан бири маъқул келса, нархига жойланган ҳавола орқали тегишли саҳифасига ўтиб, буюртма беришингиз мумкин. Бордию онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.