6 ёшли қизча бармоқ изи сканери смартфонни ҳимоя қилмаслигини исботлади

6 ёшли қизча бармоқ изи сканери смартфонни ҳимоя қилмаслигини исботлади

Олти ёшли Эшлинд Хауэлл, онасининг норозилигига қарамай, Amazon онлайн-дўконидан покемонларни харид қилмоқчи бўлди. Қизалоқ нафақат 250 доллар миқдоридаги ўйинчоқларга буюртма бериш, балки тўловларни бармоқ изи билан ҳимояланган онасининг iPhone’нидан тасдиқлашга муваффақ бўлган, деб хабар бермоқда Hi-Tech.Mail.Ru

Онаси уйқуга кетгач, қизча унинг хонасига кириб, ухлаётган онасининг бармоғини телефондаги бармоқ изи сканерига қўяди. Шундан кейин Эшлинд керакли покемонларни Amazon’дан танлайди ва айнан бояги усул орқали тўловни тасдиқлайди.

Она ҳисобдан пуллар йўқолганлигини аниқлагач, ўғрилар смартфонни бузиб киришган деган хавотирга боради. Бироқ қизча уни тинчлантиради: “Онажон, қўрқманг. Харидни мен қилгандим. Уни яқинда олиб келишади”.

Amazon қизчанинг онасидан 13 покемондан фақат 4 тасини қайтариб олишга розилик берган. Қолганларини она қизига совға қилишга мажбур бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!