7S Enjoy: Huawei'нинг Xiaomi Redmi 5'га жавоби!

7S Enjoy: Huawei'нинг Xiaomi Redmi 5'га жавоби!

Huawei ҳам тиниб-тинчимас смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бири. Бу йил рақобатни қўлдан бой бермаслик учун компания жон-жаҳди билан курашди. Айниқса, ҳамёнбоп смартфон ишлаб чиқарувчи "ҳамюртлари"дан ортда қолмаслик учун, бренд ромсиз дисплейли мобил қурилмаларни ҳам ишлаб чиқармоқда. Янги йилга яқин тақдим қилиниши кутилаётган Huawei 7S Enjoy унинг Xiaomi Redmi 5'га жавоби бўлади. Смартфон шу кунларда TENAA идорасининг рўйхатидан ўтган. Демак, жиҳатлари маълум.

ЎқингXiaomi Redmi 5 Plus'ни қадоқдан олиб, илк маротаба томоша қиламиз!

Шундай қилиб, бизга трендбоп, яъни томонлари нисбати 18:9 стандартида бўлган гаджет тақдим қилинади. Экран диагонали 5,65 дюймли дисплейнинг пикселлар сиғими 2160х1080 белгига тенг бўлади.

Huawei 7S Enjoy'нинг аппарат таъминоти учун 8 ядроли, частота тезлиги 2,36 ГГц бўлган Kirin 659 масъул бўлади. Девайсда 4 Гб оператив хотира, 64 Гб доимий хотира бўлади. Хотирани microSD ёрдамида 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Huawei 7S Enjoy гаджетига хос яна бир қизиқарли жиҳатлар сирасига смартфонлар учун одатий ҳолга айланган қўш сенсорли бош камерани айтиш мумкин. Улардан бири 13 Мп, бошқаси 2 Мп бўлади. Селфи олишга эса 8 Мп сиғимли камера ёрдам беради. Смартфон аккумулятори 2900 мА соат сиғимли.

Huawei 7S Enjoy смартфони Android Oreo'нинг EMUI 8.0 талқини бошқарувида ишлайди. Нарх эса, анча камтар -- $240!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!