8 ГБ «оперативка»ли премиум Xiaomi Mi Mix 2 сотувга чиқди

8 ГБ «оперативка»ли премиум Xiaomi Mi Mix 2 сотувга чиқди

Xiaomi’нинг ромсиз дисплейга эга Mi Mix 2 аллақачон сотувга чиқарилган, аммо бу – смартфоннинг металл ромли оммабоп вариантидир. Унинг тўлиқ керамик корпусга эга версияси эса бугун савдога қўйилди, деб ёзади Gagadget нашри.

ЎҚИНГ: Йилнинг кутилган смартфони – ромсиз Xiaomi Mi Mix 2 тақдим қилинди

Xiaomi Mi Mix 2 премиум-моделининг яна бир ўзига хослиги – асосий камеранинг гардиши соф олтиндан қилинган. Смартфоннинг тезкор хотираси нақ 8, доимий хотираси эса 128 гигабайт ҳажмга эга. Қолган хусусиятлари оммабоп версияси билан бир хил.

Нархи масаласига келсак, Xiaomi Mi Mix 2 премиум модели 710 АҚШ долларига баҳоланган (стандарт версияси 500 доллар атрофида). Бироқ мазкур модификациядаги флагманни ҳозирча фақат Хитой ҳудудида сотувга қўйишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг Mi туркуми смартфонларига «Малика»да сўмда белгиланган нархлар (2017 йил 23 ноябрь)

Бироқ шунча қиммат бўлгани билан, керамик корпуснинг камчилиги ҳам бор – бу унинг мўртлигидир. Қўлдан тушиб кетганида сиртининг шикастланиши эҳтимоли юқорироқ.

ЎҚИНГ: iPhone X: Қўлингиздан тушиб кетса, ўзингизни кечирмайсиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.