80 соат қўшиқ айта оладиган смартфон – 175 долларга!

  •   DiMaX
  •  1568
  •  11.09.2017 18:08

80 соат қўшиқ айта оладиган смартфон – 175 долларга!

Fly савдо белгиси Россияда Power Plus FHD русумли смартфонини сотувга чиқарганини маълум қилди. Бу – кучли аккумуляторга эга Power Plus смартфонлар тизимининг навбатдаги намояндасидир.

Fly Power Plus FHD қурилмасига 5000 мА/соат сиғимли батарея ўрнатилган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, смартфонда сўзлашув режимида унинг аккумулятори 20 соатгача, кутиш режимида эса 380 соатгача чидаб бера олади. Шунингдек, унда тинимсиз 80 соатгача аудио тинглаш мумкин – батареясининг сиғими бунга имкон беради.

Ушбу гаджет диагоналига 5,5 дюйм катталикдаги, Full HD сифатли (1920 х 1080 пикселли) IPS-дисплей ҳамда 2.5D шиша билан жиҳозланган. Унинг селфи-камераси 5 мегапикселли, асосий камераси эса 13 мегапикселли тасвирлар суратга ола билади.

Power Plus FHD’га 1,5 гигагерц частотада ишловчи 4 ядроли MediaTek MT6737T процессори ўрнатилган. Унинг тезкор хотираси 2, ички флеш-хотираси эса 16 гигабайт ҳажмга эга. Бундан ташқари, 64 гигабайтгача сиғимли microSD форматидаги ташқи хотира картасини ҳам қўйиш мумкин.

Девайс иккита SIM-карта билан ишлайди, FM-радиоси ҳам бор. LTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.1 ҳамда GPS симсиз интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. Корпусининг ўлчамлари 154,5 x 76,2 x 9,3 миллиметрни, вазни эса 195 граммни ташкил этади. Телефонга Android 7.0 Nougat операцион тизим талқини ўрнатилган.

Fly Power Plus FHD Россияда 9 990 рубль (тахминан 175 АҚШ долларига тенг) нархида чакана савдога тавсия этилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!