888 доллар: қадим бренднинг янги флагмани шунчага баҳоланади

888 доллар: қадим бренднинг янги флагмани шунчага баҳоланади

HMD бу йил анча меҳнат қилди. Айниқса, шу йилнинг 16 августида тақдим қилинган Nokia 8 анча тилларга тушди. Компания ўзининг энг кучли флагмани -- Nokia 9'ни 2018 йилда тақдим этишга қарор қилди. 2018 йил январида финляндиялик компания Nokia 2, 7 ва 9'ни ишлаб чиқара бошлайди.

Рендер суратларга кўра, Nokia 9 ромсиз экранга эга бўлади. Шунингдек, корпусда аудио қулоқчин туйнуги ҳам бўлмайди. Маълумотларга кўра, флагман рендери тақдим қилинадиган асл талқин билан бир хил.

Яна бир ўзига хос жиҳати Nokia 9'да Qualcomm Snapdragon 835 флагман процессор ва 8 Гбайт.гача оператив хотира бўлади. Nokia 9'га қулоқчинни USB Type-C орқали улаш мумкин.

Nokia 9 флагмани 5,5 дюймли, Quad HD сиғимли ва OLED-матрицали, қайрилма дисплейга ҳамда бармоқ излари сканерига эга бўлади. Шунингдек, орқа панелда сканер билан бирга, ўта нафис гардишли ва қўш сенсорли бош камера модулларини ҳам кўриш мумкин.

Афтидан, смартфон 140.9x72.9x7.5 мм ўлчамда бўлади. Унинг Android Oreo бошқарувида ишлаши кутилмоқда.

Nokia 9 Европада 888 АҚШ долларидан сотилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!