Acer Nitro 5 – олти ядроли Coffee Lake-H процессорига эга илк ўйинбоп ноутбук такдим этилди

  •   DiMaX
  •  278
  •  03.04.2018 18:19

Acer Nitro 5 – олти ядроли Coffee Lake-H процессорига эга илк ўйинбоп ноутбук такдим этилди

Intel компанияси ўзининг саккизинчи авлод – олти ядроли, Coffee Lake-H архитектурали процессорларини яқиндагина расман намойиш этган эди. Acer компанияси эса ушбу – саккизинчи авлод Core i7 ҳамда Core i7+ процессори базасидаги илк геймер-ноутбукни намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Энг ишончли ноутбуксозлар рейтинги эълон қилинди

Acer Nitro 5 русумли ўйинбоп янги лаптоп Coffee Lake-H архитектурали саккизинчи авлод Intel процессорларига эга. Унинг экрани диагоналига 15,6 дюймни ташкил этади.

Оммабоп ноутбуксознинг Acer Nitro 5 модели нархи 749 АҚШ долларидан бошланади, ушбу қурилма май ойидан савдога чиқарилади. Бу нарх эвазига таклиф этиладиган лаптоп Full HD-дисплейга, олти ядроли Intel Core i5-8300H процессорига, NVIDIA GeForce GTX 1050 графикасига, 8 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда 1 терабайт ҳажмли винчестерга эга.

Шу нархга яна 100 доллар қўшсангиз, бу ноутбукнинг NVIDIA GeForce GTX 1050 TI графикали ҳамда винчестер ўрнига 256 гигабайтлик SSD сақлагичли вариантини олишингиз мумкин.

Acer келажакда ушбу туркумда янада илғор ноутбуклар тақдим этишни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг ўйин-ноутбуки навбатдаги "ҳит" бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.