Acer ноёб гибрид ноутбукларни тақдим қилди

Acer ноёб гибрид ноутбукларни тақдим қилди

Acer компанияси “2 таси 1 да” тамойилига асосланган Switch туркуми доирасида 2 та янги гибрид гаджетларини тақдим қилди. Улардан ноутбук ёки планшет сифатида фойдаланиш мумкин.

Switch 5 модели 15 дюймли сенсор дисплейга эга. Бу дисплейнинг пикселлар сиғими 2160×1440 белгига тенг. Унга махсус Acer Active Stylus стилуси ёрдамида ҳам ёзиш мумкин. Acer Switch 5 7-авлодга мансуб (Core i3-7100U, Core i5-7200U и Core i7-7500U) процессорида ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур янги қурилмаларнинг ўзига хос жиҳати — Liquid Loop, яъни суюқлик ёрдамида совутиш тизимининг мавжудлигидир.

Бунинг учун қурилмага вентилятор ўрнатилган бўлиб, у ўзидан шовқин чиқармайди. Шунингдек, ёқиб-ўчириш тугмасига ўрнатилган бармоқ излари сканери Windows Hello функцияси билан боғланган. Яъни, унинг ёрдамида қурилмани шу сканер ёрдамида разблокировкадан чиқариш мумкин.

Планшет ўлчамлари: 292,9 x 201,8 x 15,95 мм ва клавиатура билан бирга 1,27 кг. Switch 5 клавиатурасиз 920 грамм тош босади. Унинг корпус қалинлиги 9,6 мм.

Switch 3 модели эса 12,2 дюймли сенсор дисплейга эга. Унда пикселлар сиғими 1920×1200 белгига тенг бўлган матрицадан фойдаланилган. Гаджетда 5-авлод Core i5 процессори ўрнатилган. Шунингдек, ноутбукка қўшиб рақамли Acer Pen пероси ва U-шаклидаги подставка қўшиб берилади. Фойдаланувчилар хоҳишларига кўра Intel Pentium ёки Celeron брендига тегишли процессорли талқиндаги қурилмаларни танлашлари мумкин. Бу қурилма фақатгина вентиляторли совутиш тизимига эга.

Ҳар иккала девайслар ажраладиган клавиатуралар билан таъминланган. Switch 5 клавиатурасида клавиш-ости чироғи мавжуд. Шунингдек, ушбу моделнинг олд панели камерага, корпусда USB Type-C ҳамда USB Type-A портларига эга.

Acer Switch 5 ҳамда Switch 3 гибрид қурилмалари €1099 ҳамда €499 евро баҳосида сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!