Acer Switch 7 Black Edition — жаҳондаги илк вентиляторсиз гибрид планшет

Acer Switch 7 Black Edition — жаҳондаги илк вентиляторсиз гибрид планшет

Acer Switch 7 Black Edition — жаҳондаги илк вентиляторсиз гибрид ва мустақил видеокартага эга ноутбук.

Мустақил (дискретной) видеокарта учун ноутбукнинг "она платаси"да алоҳида чип ўрнатилади ва у алоҳида хотирага эга бўлади. Натижада, видео-карта ноутбукнинг бош процессорига халақит қилмайди ва мустақил ишлайди. Бу эса гаджетнинг юқори самарадорлигига хизмат қилади.

Switch 7 Black Edition — Acer компаниясининг энг кучли мобил персонал компютерларидан бири, бўлса ажаб эмас. Пресс-релизда ёзилишича, Switch 7 Black Edition «2 таси 1да» тамойилида ишлаб чиқарилган жаҳондаги илк вентиляторсиз ноутбук.

Acer тизимни салқинлатишда СО LiquidLoop суюқлигидан фойдаланилганини маълум қилган бўлса ҳам, бу тизим ҳақида батафсил тўхталмаган.

Switch 7 Black Edition'да кўпроқ планшетга хос жиҳатлар мужассам. Ўзига хос жиҳатларга ўтсак, Switch 7 Black Edition биринчилардан бўлиб 8-авлод, 4 ядроли Intel Core i7 процессорига эга бўлган. Ўйин ўйнаш учун унда махсус GeForce MX150 3D-картаси ўрнатилган.  

Планшетнинг ўзи 1,15 кг тош босади. Аппарат диагонали 13,5 дюйм, сиғими 2256 х 1504 пикселли IPS дисплейга эга.  Шунингдек, гаджет стилус, бармоқ излари сканери, AutoStand подставкаси, 10 соатга етадиган аккумулятор билан таъминланган.

Switch 7 Black Edition шу йилнинг декабридан 1700 доллар баҳосида сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.