ADSL маршрутизаторининг “Bridge” (кўприк) режими

ADSL маршрутизаторининг “Bridge” (кўприк) режими

Бугунги кунимизни интернет тармоғисиз тасаввур қилиш жудаям қийин. Агар сиз тизим администратори ёки бўлмаса, техник қурилмалар билан ишловчи ходим бўлсангиз, у холда иш жараёнида хам, уйингизда хам интернетдан кенг фойдаланишингиз аниқ. Сизга модемни созлаш иш эмас.

Шундай инсонлар хам борки, уйида интернетдан фойдаланади бироқ у қандай созланишини билмайди. Носозлик келиб чиқиши билан мутахассис чақиради. Шундайлар учун ушбу мақоламизда ADSL роутерларни “Bridge” (мост) режимига қандай созланиши ва у нима учун кераклиги хақида гапириб ўтамиз.

ADSL модемлар икки режимда созланиши мумкин: роутер ва bridge режими.

bridge

“Bridge” режими ўз номи билан икки турдаги тармоқ ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи режим ҳисобланади. Модем бу режимга созланганда интернет хизматини кўрсатувчи провайдер томонидан сизга берилган барча маълумот компьютерга ёки бўлмаса роутердан кейинги қурилмага киритилади. Бу маълумотлар албатта логин ва паролдир. Демак “Bridge” режимида интернетга уланиш учун ADSL модем фақат кўприк вазифасини бажаради. Сиз компьютерда логин ва паролни киритган холда янги уланиш ярятишингизга тўғри келади. Агарда компьютерни ёқмасангиз, интернет ишламайди.

Шу билан бирга компьютерда тармоқ экрани, файрвол ёки бўлмаса тармоқ хужумларидан химояловчи дастур бўлиши лозим. Чунки bridge режимида роутернинг ўзида мавжуд файрвол, DHCP сервер ва бошқа бир қанча вазифалари ишламайди. Бу режимда фойдаланганда бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмаларда (Wi-Fi) интернет ишлатиб бўлмайди, фақатгина модем уланган компьютердагина ишлатиш мумкин (зиқна одамларга тўғри келадиган режим).

“Bridge” режимида роутер OSI моделнинг қуйи икки поғонаси: физик ва канал поғонасида ишлайди. Бу режимда роутер трафикни компьютердан провайдер томонга хеч қайси портни беркитмаган шаффоф холда узатади. Роутер DSL ва Ethernet маълумот узатиш мухитлари ўртасида оддийгина ўзгартирувчи (преоброзователь) вазифасини бажаради. Интернетга уланганда тармоқ платасига провайдер томонидан IP манзил берилади. Бу эса кўпгина холатларда бизга қўл келади.

Манба: ITportal.Uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!