Ажойиб имконият: Яндекс дастурчиларни ёзги мактабга таклиф қилмоқда

Ажойиб имконият: Яндекс дастурчиларни ёзги мактабга таклиф қилмоқда

«Яндекс» ёзги Мобил дастурчилар мактабига аризалар қабул қилишни бошлади. Мазкур мактаб махсус йўналтирилган дастурлаш тиллари бўйича тажрибага эга мутахассисларга мўлжалланган. Ўқиш учун рўйхатдан ўтишдан олдин ҳеч қандай диплом ёки аттестатлар талаб қилинмайди, лекин ўқишга даъвагорлар, албатта, Java тилини билиши ва турли алгоритмлар билан ишлай олиши шарт.

Мактабда нимани ўрганиш мумкин?

Ўқишнинг асосий йўналиши - Android платформаси учун иловалар яратишни ўрганиш. Ўқитувчилар бу борадаги турли ёндашувлар ҳақида ўргатадилар, ўқувчиларни турли воситалар билан таништирадилар. Бундан ташқари интерфейслар яратиш ва иловаларни тест қилиб кўриш бўйича билимлар бериш ҳам ўқишнинг асосий мақсадларидан биридир. Ўқиш давомида турли амалиётлар орқали кўникмалар ҳосил қилиш, хакатон (дастурчилар форуми)лар ва «давра столлари» ташкиллаш ваъда қилинмоқда.

 ЎҚИНГ:Танишинг: Алиса – Россиянинг илк интеллектуал овозли ёрдамчиси

Ўқиш 2018 йил июль ойида бошланади. Дарслар «Яндекс»нинг Москвадаги офисида кечки 19:00 дан сўнг ташкилланиши режаланган. Шунингдек, ўқиш билан бирга ишлаш имконияти ҳам мавжуд. Москвалик бўлмаган ўқувчиларнинг транспорт ва яшаш харажатлари «Яндекс» томонидан тўланади.

Ўқишга қандай кириш мумкин?

  • Жуда ҳам осон - талабгордан шунчаки синов топшириқни бажариш талаб этилади. Топшириқ эса Android платформаси учун Java ёки Kotlin дастурлаш тилида илова-галареяни яратишдан иборат.
  • Шундан сўнг 6 май, Москва вақти билан соат 23:59 га қадар анкета формасини тўлдириб, кўрсатилган манзилга юбориш зарур. Анкетада илованинг apk форматдаги файлига ва GitHub-репозиторийсига ҳаволаларни беришни унутмаслик лозим.
  • (Бажариш мажбурий эмас) Анкетаси қабул қилинганларга алгоритмлар бўйича қўшимча топшириқни бажариш учун икки соатлик ҳавола берилади. Топшириқ Яндекс.Контест тизими орқали бажарилади. Ўқишга талабгорлар бу топшириқни бажаришга мажбур эмас, лекин уни бажарганларнинг ўқишга қабул қилиниш имконияти анча ортади.
  • Сўнгги босқич - суҳбат. Суҳбат Skype орқали ўтказилади.

Омадни қўлдан бой берманг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!