Актриса ва хонандаларимиз Instagram’да қанчалик фаол?

  •   DiMaX
  •  746
  •  17.04.2018 18:33

Актриса ва хонандаларимиз Instagram’да қанчалик фаол?

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар кўпчилик учун янгиликлардан хабардор бўлиш, ўзаро хабарлашиб туриш воситасидир. Шу билан бирга, улар турли таниқли шахслар учун ўз фаолияти ҳақида хабарларни улашиб туриладиган тайёр платформа вазифасини ҳам бажаради.

Бугун биз ўзбек шоу-бизнесидаги айрим хонимларнинг Instagram тармоғидаги саҳифалари бўйича қисқача кузатувларимизни сизлар билан бўлишишга қарор қилдик.

  1. Асал Шодиева Instagram-саҳифасида айни дамда 145 та пост жойланган. Актрисанинг обуначилари сони 214 минг нафарга етиб қолган экан. Унинг ўзи эса бу тармоқда 57 та саҳифага аъзо бўлган.

Саҳифага ўтиш учун ҳавола: https://www.instagram.com/asal_shodiyeva__/

  1. Мафтункор Мадина Мумтоз ҳам Instagram’дан самарали фойдаланиб келаётир. Унинг саҳифасида 966 та публикация бор, обуначилари 494 мингтача. Аммо актрисамизнинг ўзи бирорта саҳифага аъзо бўлмаганлиги ғалати.

Мадина Мумтоз саҳифасига https://www.instagram.com/madinamumtoz/ ҳаволаси орқали ўтишингиз мумкин.

  1. Instagram’да анча фаол хонандалардан бири Лола (Йўлдошева) бўлса керак – 2 336 публикация! Обуначилари ҳам 1,2 миллионтача бор, ўзининг обуналари эса 259 та.

Лола саҳифаси мана бу манзилда: https://www.instagram.com/lolaofficial_/

  1. Замон билан ҳамнафас яна бир хонанда – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева. Унинг шу бугунгача Instagram’га чиқарган публикациялари 3 198 тага етган. Унинг обуначилари ҳам 1,2 миллион нафарни ташкил этади, обуналари – 548 та.

Instagram’дан Райҳонни https://www.instagram.com/rayhonganieva/ манзили орқали топасиз.

  1. Ойхон Ифорзода ўз Instagram-саҳифасида 1 298 та публикация чиқарган, аммо обуначиларнинг «чўғи камроқ» – 410 минг нафар. Унинг ўзи 353 та саҳифага аъзо бўлган.

Унинг саҳифасини кўриш учун https://www.instagram.com/oyxon_iforzoda/ манзилига киришингиз мумкин.

  1. Раққоса Паризода ҳам анча фаол: унинг Instagram’ида шу пайтгача жами 1 377 та сурат ва видеолар жойланган. Бу саҳифани 827 мингтача киши кузатиб келмоқда, ўзининг обуналари сони эса 607 тани ташкил этади.

Паризода публикацияларини https://www.instagram.com/parizodadancer/ манзилида томоша қилиш имкони мавжуд.

  1. Зиёда Қобилова Instagram-саҳифасида 695 та публикация эълон қилинган, аъзолари сони 948 мингтача. Хонанданинг ўзи эса 292 та саҳифага обуна бўлган.

Зиёданинг саҳифаси https://www.instagram.com/ziyodaqobilova/ манзилида жойлашган.

  1. Ёш ва истеъдодли хонанда Малика Эгамбердиева Instagram’да асосан бошқаларни кузатиш билан шуғулланса керак. Унинг ўзи тармоқда жойлаган постлар сони атиги 466 тани, саҳифаси аъзолари эса 51,2 минг нафарни ташкил этади. Бироқ хонанданинг ўзи нақ 2 860 та сахифага обуна бўлган! Қойилмисиз?

Малика Эгамбердиева https://www.instagram.com/egamberdiyeva_malika/ манзилидаги саҳифаси орқали Instagram’да сизни кузатади...

  1. Хушовоз хонанда Дилсўз ҳам ушбу тармоқда мухлисларини хурсанд қилиб боради. Унинг Instagram-саҳифасида ҳозиргача 1 761 та публикация эълон қилинган. Аъзолари сони 597 минг нафарни, ўзининг обуналари эса 701 тани ташкил этади.

Дилсўзнинг саҳифасига https://www.instagram.com/dilsoz_singer/ манзили орқали ўтишингиз мумкин.

  1. Ўзбекистон халқ артисти, саҳнамиз маликаси Юлдуз Усмонова Instagram’да айтарли фаол эмас экан. Саҳифасида атиги 90 та пост, 20 минг нафарча обуначи бор. Примадоннамизнинг ўзи эса тармоқда ҳозирча 79 та саҳифани кузатиб келади.

Юлдуз Усмонова саҳифасига элтувчи ҳавола: https://www.instagram.com/yulduzusmonovaofficial/

Хўш, сиз Instagram’да кимларни кузатиб борасиз? Машҳурлардан яна кимларнинг ижтимоий тармоқлардаги, интернетдаги фаоллиги ҳақида маълумотлар беришимизни хоҳлар эдингиз?

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик хонандалар ўз клипини YouTube’га жойлаштириш учун энди «Ўзбекконцерт»дан рухсат олиши керак

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.