Alcatel OneTouch Go Play: ёрқин, пишиқ ва арзон смартфон

Alcatel OneTouch Go Play: ёрқин, пишиқ ва арзон смартфон

Биз ўз смартфонимизни яхши кўрамиз, уни турли ташқи таъсирлардан асрашга ҳаракат қиламиз, махсус ғилоф кийдирамиз, хуллас, пулига яраша хизмат қилишини истаймиз.

Alcatel компанияси ана шу хоҳиш-истакларни инобатга олиб, кўркам ва сувдан, энг ажойиби, турли “қулашлар”дан ҳимояланган смартфон ишлаб чиқарди. Бундан ташқари One Touch Go қиммат ҳам эмас.

Сув ва қулашдан ҳимоя

Модель нафақат суюқликдан, балки зарбдан ҳам ҳимояланган. Бундай уйғунликни камдан-кам смартфонларда учратиш мумкин. Улар сирасига экстремал холатлар учун махсус чиқарилган SENSEIT, teXet смартфонларини киритиш мумкин.

Alcatel OneTouch Go Play`нинг ташқи кўриниши Sony смартфонларига ўхшаб кетади.

Биз пишиқлигини синовдан ўтказдик: Қурилмани баландликдан плитка, паркет, силлиқ бетонга ташлаб кўрдик. Смартфон яхши чидаш берди. Материал қайишқоқ ва қулаганда амартизатор ролини бажариб, зарбни ўзига қабул қилади. Аммо уни асфальтга атай улоқтириб кўрманг. Синмаслигига кафолат йўқ.

Корпус ёрқин ва турфа рангда, танлов имконияти бор. Кир бўлса, тозалаш осон.

Смартфон турли суюқлик ва чанглардан яхши ҳимояланган. Аммо корпусдаги қалин резина сабаб махсус жойга кабель ёки гарнитураларни улаш ноқулай. Тан олиш керак, бошқа шу тавсифдаги смартфонларга нисбатан жуда кўркам ва ихчам.

Ўйин ўйнамоқчимисиз? Бошқа телефонни танланг!

“Бир кам дунё”, деганларидек, арзон нарх ва кўркам “қиёфа”га қарамай, камчилиги бор. Ички қурилмалари заиф. Ҳозирда 1 ГБ хотирага ҳеч ким қониқмайди. Айниқса, махсус графикли 3D-форматдаги ўйинлар учун бундай ҳажм кам. Процессор Qualcomm Snapdragon 410 – бу ҳам етакчи деб аталмайди. Аппаратнинг ўз хотираси 8 ГБ, қўшимча равишда microSD хотира картасини 32 ГБгача ошириш мумкин.

Смартфонлар битта SIM-карта, LTE ни қўллайди, сўзлашув динамиги яхши, сигнал қабул қилишидан ҳам нолимайсиз.

Қувват манбаи қандай?

Батарея қуввати 2500 мАс. Смартфонда 7,5 соат видео кўриш, 4 соат ўйин ўйнаш мумкин. Натижа ёмон эмас.

Экран

Диагональ экран – 5 дюйм, кўрсатиш қобилияти 1280х720 нуқта. Арзон смартфон учун яхши кўрсатгич.

Камера 8 мегапиксел. Чақноқ ва автофокусли камерада бемалол сув остида ҳам суратга олиш мумкин. Тасвир сифати бу турдаги смартфонлар учун ёмон эмас. Кундузги тасвир яхши, бироқ кечки суратларга бундай нисбат бериб бўлмайди.

Смартфон Android 5.1 тизимда ишлайди. Ўзига хос томони шуки, менюда OneTouch Stream янгиликлари жой олган. Унда нафақат сўнгги янгиликлар, балки тақвим, уйғотгич, об-ҳаво маълумотлар ҳам жой олган. Улар ишлаши учун, албатта, интернетга уланган бўлишингиз керак.

Яна бир жиҳати—имо-ишораларни бошқариш. Масалан, эрталаб уйғотгич чалинганда смартфон ағдарилса, овоз ўчади. Экранга икки марта бармоқ билан урилса, экран ёришaди.

Шунингдек, смартфонда FM-радио ва эквалайзерли плеер ҳам бор.

Хулоса

Арзон смартфонлар қаторида Alcatel OneTouch Go Play нинг устун томони унинг нархи ва пишиқ-пухталигидир. Смартфон Россия бозорида 9990 рубль ($160) нархида сотилмоқда ва ажойиб тўплам, HD экран ва LTE билан пулига арзийди. Ҳа, албатта, камчиликлари (заиф ички қурилмалар, камера) ҳам йўқ эмас. Сувдан ҳимоя қилувчи тизимга эга Sony Xperia смартфоничалик қиммат эмас.

Manba: Hi-Tech.Mail.Ru

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Дўконларда 1 млн сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.