AliExpress'да 1 соат мобайнида сониясига 235 мингта буюртма қабул қилинди

AliExpress'да 1 соат мобайнида сониясига 235 мингта буюртма қабул қилинди

Alibaba компаниясининг маълум қилишича, жорий йилнинг 11.11 санасидаги акция компанияга 25,3 млрд доллар маблағ келтирган. Бу 2016 йилги натижадан 40% га кўп дегани.

10 йил аввал 11 ноябр Хитойда бўйдоқлар ўртасида нишоналанадиган кичик байрам эди. 2009 йилда эса Alibaba компанияси бу байрамни миллий чегирмалар бериладиган акция кунига айлантирди. Яъни, Ғарбдаги «қора жума»нинг хитойча талқинига. Орадан 8 йил ўтиб бу байрам шу қадар оммалашдики, унинг маблағ айланмаси "қора жума"никидан 2 баробар ошиб кетди.

ЎқингAliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади?

Alibaba бу йил ҳам бор-йўғи 13 соат ичида рекорд даражадаги даромад -- 18 миллиард доллар ишлаб топди. 2016 йилда 24 соат ичида топилган даромад $17,8 миллиард долларни ташкил қилган. Экспертларнинг фикрича, бу натижа Alibaba, хусусан, AliExpress платформасидаги майда савдогарлар сонининг ва улар ўртасидаги рақобатнинг ошгани билан боғлиқ.

Alibaba шу куни ўзининг онлайн савдо майдончасида турли маҳсулотларига чегирмалар жорий қилади. Айниқса, шу куни электрон гаджет, косметик воситалар ва кийим-кечаклар оммавий тарзда сотилади.

Байрам муносабати билан Alibaba асосчиси Жек Ма тантанали гала-концерт уюштириб, Фаррелл Уильямс, Николь Кидман ва Мария Шарапова каби таниқли шахсларни ҳам таклиф қилди.

AliExpress'да 11 ноябр кунги акциянинг илк дақиқаларида $1 миллиард долларлик маҳсулот сотилган, 1 соат мобайнида эса сониясига 235 мингта буюртма қабул қилинган.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.