AliExpress’да «Бўйдоқлар куни»да катта чегирма билан сотиладиган ноутбук ва смартфонлар

AliExpress’да «Бўйдоқлар куни»да катта чегирма билан сотиладиган ноутбук ва смартфонлар

Бугунги кунда Хитой маданияти билан яхши таниш бўлмаганлар ҳам мазкур мамлакатда 11 ноябрь санасида «Бўйдоқлар куни» нишонланишини эшитган бўлсалар керак. Бу сана аслида дунё бўйича «Бутунжаҳон шопинг куни» ҳам ҳисобланади.

Шу куни «Осмон ости салтанати»даги барча дўконлар, бозорлар ва савдо марказларида ҳаёт қайнайди: турли чегирмалар ва акциялар жорий этилади... Шу қатори, машҳур AliExpress онлайн савдо майдончасида ҳам айни ўша куни арзонлаштирилган нархларда сотиладиган товарлар кўп. Катта чегирма билан сотиладиган смартфон, планшет ва компьютерлар ҳақида аввалроқ ҳам хабар берганмиз.

Бугунги тавсияларимиз ҳам айнан шу – фақат «Бўйдоқлар куни»дагина амалда бўладиган чегирма асосида сотилувчи гаджетларга алоқадор. Марҳамат, улар билан танишинг, ҳар биридаги тегишли ҳавола орқали ўтиб, хусусиятларини батафсил кўриб чиқинг. Кўнглингизга ёққанларини эса белгилаб қўйинг-да, унинг учун айни 11 ноябрда онлайн буюртмани расмийлаштиринг – шундагина уларни катта чегирма билан харид қиласиз.

Қани, кетдикми?

1. Meizu Pro 7 смартфони

Иккита экранли мазкур смартфон машҳур AnTuTu бенчмаркида Galaxy S8 билан бир хил балл тўплаган. Бу девайс Mediatek Helio P25 процессорига, 4/64 ГБ хотирага, 5.2 дюймли Super AMOLED экранга ҳамда қўшалоқ сенсорли асосий камерага эга. Унинг батафсил тавсифи билан мана бу мақоламизда танишишингиз мумкин.

Ҳозирда 299.99 – 393.20 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган Meizu Pro 7 моделига «Бўйдоқлар куни»да яна чегирма эълон қилинади, аммо ўша куни айнан қанча арзонлатиб сотилиши ҳозирча сир тутилмоқда. Унинг хусусиятлари билан танишиш ва буюртма бериш-бермаслик борасида бир қарорга келиш учун, ушбу ҳавола орқали AliExpress’даги саҳифасига ўтинг.

2. Bluboo S8 смартфони

«Хитойча Galaxy S8» деб ҳам юритиладиган бу қурилмага MediaTek MT6750T процессори ва Mali-T860 MP2 график тезлатгичи ўрнатилган. Тезкор/доимий хотираси 3/32 гигабайт ҳажмда. Ушбу смартфоннинг 5 та ажойиб функцияси ҳамда махсус видеоролиги билан мана бу мақоламизда танишсангиз бўлади.

Айни дамда AliExpress’да 143.99 – 165.59 доллардан сотилаётган ушбу девайсга ҳам 11 ноябрда яна чегирма эълон қилинади. Ундан бехабар қолмаслик ҳамда Bluboo S8 смартфонининг хусусиятларини батафсил кўриб чиқиш учун мана бу ҳавола орқали ўтинг.

3. Xiaomi Mi A1 смартфони

Xiaomi ва Google ҳамкорлигида ишлаб чиқилган мазкур девайснинг камераси худди iPhone 7 Plus'ники каби сифатли суратга олади. Мазкур мобил телефоннинг бошқа моделлардан энг катта фарқи – у ишлаб чиқарувчининг MIUI прошивкаси эмас, Google'нинг Android One тизимига эга бўлади ва Google'дан янгиланишларни мунтазам олиб туради. Умуман, мазкур ишлаб чиқарувчининг барча смартфонлари қатори Mi A1 ҳам ишончни тўлиқ оқлайди.

Онлайн савдо майдончасида ҳозирда 213.99 – 330.99 доллардан сотилаётган Xiaomi Mi A1 смартфони учун «Бутунжаҳон шопинг куни»да белгиланадиган чегирмани билиш, унинг турли жиҳатлари билан танишиш ва чегирмалар билан сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали AliExpress’га ўтишингиз мумкин.

4. Xiaomi Redmi 4X смартфони

«Хитойлик Apple»нинг глобал прошивкага, 3/32 гигабайт хотирага, Snapdragon 435 процессорига эга смартфони. Иккита SIM-карта билан ва 4G тармоғида ишлайди, бармоқ изи сканери бор. Унинг батафсил тавсифи мана бу мақоламизда берилган.

Xiaomi Redmi 4X смартфонини ҳозирда 122.83 – 193.19 доллардан сотишяпти. Унинг барча хусусиятлари ҳамда «Бўйдоқлар куни»даги чегирмалари билан танишиш учун ушбу ҳавола ёрдамида тегишли саҳифага ўтинг.

5. Doogee HOMTOM S16 смартфони

Диагоналига 5.5 дюймли, томонлари нисбати 18:9 га тенг ромсиз экранга эга смартфон. Тўрт ядроли MT6580 процессори базасида ишлайди, тезкор ва доимий хотираси 2/16 гигабайтга тенг.

Бугунги кунда атиги 69.99 – 89.99 доллардан сотилаётган мазкур қурилманинг барча хусусиятлари билан танишиш ҳамда 11 ноябрда унга буюртма беришни режалаштириш учун мана бу ҳавола орқали AliExpress сайтига ўтиб кўринг.

6. Blackview A9 PRO смартфони

5 дюймли Full HD-экранга эга бўлган ушбу қурилма MTK6737 процессори базасида фаолият кўрсатади. Қўшалоқ объективли асосий камера, бармоқ изи сканери ҳамда Type-C портини унинг ютуқлари қаторига киритиш мумкин. 2/16 гигабайт ҳажмли хотираси мавжуд.

Blackview A9 PRO модели учун AliExpress’да ҳозир 115.99 – 135.99 доллар нарх белгиланган. «Бўйдоқлар куни» муносабати билан уни янада арзон олиш ёки барча хусусиятлари билан танишиш учун ушбу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтсангиз бўлади.

Xiaomi Mi Notebook Air 13.3 ноутбуки

«MacBook кушандаси» дея таърифланадиган мазкур лаптопнинг тавсифини мана бу мақоламизда ўқишингиз мумкин. Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган Mi Notebook Air ультрабуки ҳатто Apple’нинг MacBook Air’ида мавжуд бўлмаган янги жиҳатлар билан бойитилган.

Бу ноутбук учун ҳозирда 953.40 – 1,010.16 доллар нарх белгиланган. Унинг хусусиятларини кўриб чиқиш ҳамда «Бутунжаҳон шопинг куни»да чегирма бўйича харид қилиш учун ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Агарда сиз ҳам мазкур онлайн савдо платформаси орқали бирор нима харид қилмоқчи бўлсангиз, бунинг йўл-йўриғи билан қуйидаги мақоламизда танишиб чиқишингиз мумкин:

AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Марҳамат, сизга омадли харидлар тилаймиз!

ЎҚИНГ: «Terabayt.uz» AliExpress’дан товарларни етказиб бера бошлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.