AliExpress’да чегирмалар куни: уч дақиқада 1,5 миллиард долларлик савдо!

AliExpress’да чегирмалар куни: уч дақиқада 1,5 миллиард долларлик савдо!

Хитойнинг AliExpress компанияси «Бутунжаҳон шопинг куни»да – Хитой анъанасига кўра «Бўйдоқлар куни» деб аталувчи 11 ноябрь санасида катта чегирмалар эълон қилганидан хабарингиз бор. Айни шу акция бошлангач, уч дақиқада мазкур савдо платформасида жами 10 миллиард юань (1,5 АҚШ доллари) ҳажмида савдо қилинди, дея хабар беради Reuters.

Кун бошлангач, олти дақиқа давомида компания умумий миқдорда 19,1 миллиард юанлик товар сотган.

ЎҚИНГ: «Бутунжаҳон шопинг куни»да AliExpress’да энг зўр смартфон, планшет ва компьютерлар учун катта чегирма!

Айтиш керакки, «Бўйдоқлар куни» – худди АҚШда ва ва бошқа кўпчилик мамлакатларда ўтказилувчи «Қора жума» ёки «Кибердушанба»нинг Хитойдаги аналогидир. Ҳар йилнинг 11 ноябрида ўтказилувчи ушбу сана чегирмалар куни ҳисобланади.

2016 йилги «Бўйдоқлар куни»да AliExpress’да 17,8 миллиард долларлик савдо амалга оширилган ва бу билан олдинги йил рекордидан ошилган. Ўшанда Хитой чегирмалар кунидаги савдо «Қора жума» ҳамда «Кибердушанба»дагидан ошиб кетган – уларда савдо ҳажми тегишлича 2,74 миллиард ва 3,07 миллиард доллар ҳажмида савдо қилинган эди.

ЎҚИНГ: «Terabayt.uz» AliExpress’дан товарларни етказиб бера бошлади!

AliExpress’да бугунги «Бўйдоқлар куни»даги умумий савдо ҳажми ўтган йилгидан ҳам ошиқ бўлиши кутилмоқда. Бу борадаги янгиликлардан бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Агарда сиз ҳам мазкур онлайн савдо платформаси орқали бирор нима харид қилмоқчи бўлсангиз, бунинг йўл-йўриғи билан қуйидаги мақоламизда танишиб чиқишингиз мумкин:

AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.