Aliexpress’даги сотувчи тақдимотдан аввал Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus нархини «сотиб қўйди»

Aliexpress’даги сотувчи тақдимотдан аввал Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus нархини «сотиб қўйди»

Xiaomi компанияси ўзининг ҳамёнбоп смартфонлар туркумига мансуб, аммо ромсиз дисплейга эга Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus моделларини 7 декабрда расман тақдим этмоқчи. Компания бу қурилмаларнинг расмий суратларини тарқатган ва реклама видеосини ҳам эълон қилган. Аммо уларнинг нархи борасида Xiaomi ҳозирча маълумот бермаётган эди. Бироқ Aliexpress онлайн савдо платформасидаги хитойлик ритейлер ҳали расман намойиш этилмаган Redmi 5 ва Redmi 5 Plus смартфонларининг нархларини фош этиб қўйди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus: расмий суратлари ва видеоси

Aliexpress’даги мазкур ритейлер «Xiaomi Online Store» дея белгиланган бўлиб, у турли ранглардаги қурилмалар учун ҳар хил нархларни белгилаб, олдиндан буюртма олишини эълон қилган.

Шундай қилиб, сотувчи Redmi 5’нинг тилларанг ва қора рангдагиси 199,99 АҚШ долларига нархлаган. Мовий ва пушти корпусли Redmi 5 учун эса 209,99 доллар нарх белгиланган. Redmi 5 Plus моделининг эса қора ва тилларанг туслиси 249,99 доллар, пушти ва мовий ранглардагиси эса 259,99 долларга нархланган.

Айтиш керакки, Redmi 5 ва Redmi 5 Plus смартфонларининг тақдимотини 7 декабрга белгилаган. Шунингдек, яна бир хитойлик йирик смартфонсоз ҳам айни шу куни ўзининг янги смартфонини намойиш этмоқчи.

ЎҚИНГ: Huawei ромсиз Nova 2s смартфони тақдимотини Xiaomi’нинг Redmi 5 модели тақдимот кунига белгилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.