AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

  •   DiMaX
  •  3155
  •  05.01.2018 13:44

AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Хитойнинг таниқли онлайн савдо майдончаси – AliExpress сайтини кўпчилик эшитган, аммо буюртма орқали ундан бирор товар харид қилишни ҳамма ҳам уддалайвермайди. Биз эса ҳамкорларимиз билан келишиб, хоҳловчилар учун AliExpress’дан товарларни етказиб беришни йўлга қўйдик.

Харид қандай амалга оширилади?

AliExpress’да савдога қўйилган бирор товарни харид қилиш учун, сиз ўша маҳсулотнинг нархини тўлиқ миқдорда олдиндан бизга тўлов қиласиз. Тўловни амалга оширганингиз ва биз уни қабул қилганимиз ҳақида сизга тегишли тартибда квитанция берилади. Буюртмангиз ўртача 20-35 кунда Ўзбекистонга етиб келади ва уни ўзингиз яшаётган ҳудуднинг почта бўлимидан олиб кетишингиз мумкин бўлади.

Агарда товар 60 кун мобайнида етиб келмаса, у ҳолда амалга оширган тўловингиз тўлиқ ҳажмда қайтарилиши кафолатланади.

Қандай тўлов қилинади?

Сиз харид қилинадиган товарни аниқлаштириб, бизга AliExpress’даги ўша маҳсулот саҳифаси манзилини (URL-адресини) тақдим этасиз. Ўша саҳифада кўрсатилган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида, Ўзбекистон сўмида олдиндан тўловни амалга оширасиз.

Шунингдек, буюртмани расмийлаштириб, товарни етказиб берганимиз учун бизга товар нархининг 5 фоизи миқдорида хизмат ҳақи тўлайсиз. Хизмат ҳақимизнинг энг кам миқдори 8200 сўмга тенг бўлади, яъни, агар буюртмангиз нархининг 5 фоизи шундан кам миқдорда бўлса, катта томонга яхлитланади.

Буюртма бераётганингизда бизга ўзингизнинг паспортингиз бўйича ҳақиқий исм-шарифингизни, тўлиқ манзилингизни; шу ҳудудга хизмат кўрсатувчи почта бўлимининг рақами ва почта индексини ҳам ёзиб юборасиз.

Тўлов усуллари

Тўловни амалга ошириш учун сиз PAYme, Click онлайн тўлов сервисларидан фойдаланишингиз ёки нақд пул воситасида тўлашингиз мумкин.

AliExpress’дан биз орқали буюртма расмийлаштириш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.