AliExpress’дан диктофон буюртма қилган аёл қамоққа олинди

AliExpress’дан диктофон буюртма қилган аёл қамоққа олинди

Россиянинг Новосибирск вилоятида истиқомат қилувчи Татьяна Беляева AliExpress интернет дўконидан рақамли диктофон харид қилгани учун суд қилинмоқда. Бу аёлга ахборотни яширинча олишга мўлжалланган махсус техника воситасидан ноқонуний равишда фойдаланиш айби қўйилган. Бу тўғрида РБК медиахолдинги ҳудуд прокуратурасига таяниб хабар тарқатмоқда.

Дастлабки терговда маълум бўлишича, Беляева онлайн-магазиндан 2015 йилда буюртма қилган маҳсулотнинг нима эканини аввалига божхона пости хизматчиларининг диққатини тортган. Рентген нурлари ёрдамида текшириб кўрилганида, унинг овоз ёзиш мосламаси экани аниқланган. Гап шундаки, рақамли диктофоннинг корпуси чалғитувчи дизайнда, яъни у кўриниидан хотира флешкасини эслатиб юборади.

Бу эса Россия қонунчилигига зид. Бунинг учун Барабинск шаҳрининг 56 ёшли фуқароси жиноят қилишга тайёргарлик кўриш ва қасддан жиноят қилишни кўзлаш каби айбловлар билан айбланиб, 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.