AliExpress ва бошқа онлайн дўконлардан харид учун зўр имконият!

AliExpress ва бошқа онлайн дўконлардан харид учун зўр имконият!

Ажойиб хушхабар!

Биз айрим электрон қурилмаларнинг тавсифини, нархини эълон қилганимизда, мухлислар уларни қандай харид қилиш имкониятлари хусусида сўрашади.  Ниҳоят, энди «Картани тўлдириш учун нақд долларни қаердан оламиз? Интернетда харид қилишни истар эдик», каби саволларга жавоб топилди.

Ўзбекистонда банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тадбиркорлар ҳамда аҳоли учун кўплаб янги имкониятларни тақдим этмоқда. Жумладан, банклар энди аҳолига конверсион карталар очиш ва ҳисобини тўлдириб, унинг воситасида онлайн дўконлардан харид қилиш имконини тақдим этишмоқда.

Қанақа карта у?

Конверсион карта – жисмоний шахс резидентларга конверсион бўлимлар орқали халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш учун мўлжалланган пластик картадир. У орқали чет элда меҳмонхона хизматлари учун, дўконлардан товар сотиб олишда тўлов қилиш, банкоматлар орқали накд пул ечиб олиш амалиётларини ҳеч қандай миқдор ва жойлашув чекловларисиз, осон ва тез бажариш мумкин.

ЎҚИНГ: Пластик карточка йўқолса нима қилиш кераклигини биласизми?

Жумладан, «Hamkorbank» акционерлик-тижорат банки аҳоли учун қулай шартларда конверсион карталардан фойдаланиш имкониятини таклиф этмоқда. Энди бу конверсион карталар орқали AliExpress сингари халқаро онлайн савдо платформаларидаги доллардаги интернет-тўловларни ҳам амалга ошириш мумкин!

Конверсион картангизни миллий валютамиз – сўм билан тўлдириб, интернетдаги харидларингизни АҚШ долларида ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин. Бунда картани қандай усулда тўлдиришингизнинг аҳамияти йўқ: истасангиз нақд, истасангиз сўмли пластик карта орқали!

Қандай турлари бор?

«Hamkorbank» акционерлик-тижорат банки мижозлар учун икки хил – VISA ҳамда UnionPay конверсион карталарини расмийлаштириш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Келинг, уларнинг ўзаро фарқларини кўриб чиқамиз.

Агарда VISA туридаги конверсион карта олишни истасангиз, конверсия бўлими томонидан маблағлар кирим қилинадиган карталарни эмиссия қилиш, яъни – номингизга карта очиш учун 75 000 сўм миқдорида тўловни амалга оширасиз. UnionPay конверсион картасини очиш учун керак бўладиган тўлов эса 30 000 сўмга тенг.

Конверсион карта орқали тўлов қилишда олинадиган комиссия VISA карталарида 0,7%, UnionPay карталарида эса 0,6%ни ташкил этади. Аммо ҳар иккаласида ҳам комиссия миқдори камида 1 АҚШ долларига тенг бўлиши лозим. Яъни, дейлик, конверсион картадан тўлов қилиш орқали онлайн дўконлар сиз сотиб оладиган товар нархининг  0,7 (ёки 0,6) фоизи 1 АҚШ долларидан кам миқдорни ташкил этадиган бўлса, у катта томонга яхлитланиб, тўловингиздан 1 АҚШ доллари миқдорида комиссия олинади.

Конверсион картада сақланиши (тўловлардан кейин қолиши) керак бўлган маблағнинг минимал миқдори VISA карталарида 100 АҚШ доллари, UnionPay карталарида эса 10 АҚШ долларини ташкил этади.

Содда қилиб айтганда...

Юқоридагиларни умумлаштириб, оддийроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, энди сиз «Hamkorbank»дан ўзингизга конверсион карта очтира оласиз. Бу картанинг ҳисобига нақд пул тўлаш ёки сўмли пластик картангиздан пул ўтказиш йўли билан сўм ташлайсиз.

Шу сўмларингиз картада давлат курси бўйича долларга айланади ва кейин, хориждаги онлайн интернет-дўконлардан бирор товар харид қилиш учун шу картангиздан долларда тўлов қила оласиз.

ЎҚИНГ: AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Конверсион карталардан фойдаланиш шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни банкнинг сайтидаги мана бу саҳифада кўриб олишингиз мумкин.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.