AliExpress: Xiaomi'нинг сиз эшитмаган 8 маҳсулоти

AliExpress: Xiaomi'нинг сиз эшитмаган 8 маҳсулоти

Xiaomi бугун турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Биз қуйида мана шу маҳсулотлардан сизга номаълум  8 тасини санаб ўтмоқчимиз.

Xiaomi Sherlock M1 автоматик қулф

Xiaomi ишлаб чиқараётган бу қулфни биринчи ўринга муносиб топдик. Хўжалик учун зарур технологиялар ишлаб чиқаришни мақсад қилган MiHome лойиҳаси доирасида тайёрланган бу қулфни масофадан туриб очиш ёки қулфлаш мумкин. Бунинг учун смартфоннинг ўзи етарли. Қурилмада бармоқ изи сканери бўлиб, уни очиш учун бармоғингиз кифоя. Xiaomi Sherlock M1 сизга нақ 100 АҚШ долларига тушади. 

Xiaomi Mijia Bluetooth Temperature

Бу гаджет хона ҳарорати ва намлик даражасини ўлчашда қўл келади. Янги датчикнинг оқ-қора экрани остки ёритиш тизимига эга бўлган. Бироқ, ҳадеб бу экранга қараш шарт эмас. Смартфонингизда MiHome иловаси бўлса, ҳарорат ва намликни шу ерда кўрса ҳам бўлади.   

Xiaomi Mijia Bluetooth Temperature'да Bluetooth бўлиб, уни "ақлли" Xiaomi Yeelight RGB чироғи билан улаш мумкин. Натижада эса хона ҳароратини ва чироқдаги ёруғлик даражасини осон ўзгартириш мумкин. Бу гаджет 20 АҚШ долларга баҳоланган.

Xiaomi Yeelight Minimalist Table Lamp Iron

Xiaomi Yeelight Minimalist Table Lamp Iron номли стол лампаси винтаж услубида ишлаб чиқарилган. Номидан ҳам кўриниб турибдики, у металлдан тайёрланган. Стол лампасини қора ёки оқ рангдаги талқинларда харид қилиш мумкин.

Ва, бу гал лампадан бирор бир ақлли функция кутиш хато. Ҳатто унинг патрони ҳам оддий.

Xiaomi бу маҳсулотини 50$ долларга нархлаган.

Xiaomi Yueli Foot Care кўпиктоши

Xiaomi Yueli Foot Care деб ном олган бу электр кўпиктош айни керак бўлган восита. Бу ишлаб чиқарувчининг ноёб маҳсулотларидан бири. Бунисини ҳали бозорларда ҳам кўрмагансиз. Бу воситани Xiaomi'нинг "фарзанди" бўлган Yueli компанияси ишлаб чиқарган.

Xiaomi Yueli Foot Care қурилмаси IPX7 гувоҳномаси бўйича чанг ва сув таъсиридан ҳимоя қилинган. Яъни, уни сувга қўрқмасдан ботириш мумкин. Унинг баҳоси 40$ долларни ташкил қилади.

Xiaomi Yueli Electric Clipper Razor устараси

Yueli компанияси ишлаб чиқараётган яна бир зарур восита мана шу электр устарадир. Унда сочни қиртишлаш ва калталаш мумкин. Ушбу қурилма ҳам IPX7 гувоҳномаси бўйича чанг ва сув таъсиридан ҳимоя қилинган. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бир-бирига яқин жойлаштирилган тиғ энг калта сочни ҳам олади. Ундан эпиляция учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Xiaomi Wireless Mouse

Xiaomi ишлаб чиқараётган бу илғор "сичқонча" ўзининг хитойлик муқобилларидан арзонлиги билан ҳам фарқ қилади.  У компютерга USB портига уланадиган тўлқин узаткич қурилма орқали частота тезлиги 2,4 ГГц бўлган канал орқали уланади.

Қора ва оқ корпусли талқинда ишлаб чиқарилаётган гаджетнинг  оптик сенсор сиғими 1200 dpi (dpi — ҳар дюймдаги белгилар миқдори)’га тенг. Яъни, ҳар 1 дюйм (25.5 мм) ҳаракатланганида сичқончада 1200 та ўзгариш содир бўлади. Сенсор сиғими қанча юқори бўлса, курсорни осон қўйиш ва уни яхши ҳаракатлантириш мумкин бўлади. Xiaomi сичқончаси учун бу жуда юқори натижа, Мисол учун, Windows’нинг офис иловаларида ва аксарият график-тасвир билан ишланадиган иловаларда оптик сенсор сиғими 800 dpi бўлган сичқончалар талаб этилади.

Бош бармоқ ўрнашадиган жойда «орқага» буйруғини бериш учун махсус тугмача бор. Ундан браузер ҳамда турли иловаларда фойдаланиш мумкин. Қурилма корпуси ультрабинафша нурларга чидамли, кирни юқтирмайдиган ва бармоқ изларини юқтирмайдиган юқори сифатли материалдан тайёрланган. Унинг нархи 14$ доллар.

Xiaomi ER4 аудио қулоқчинлари

Xiaomi бу аудио қулоқчинларни 2016 йилда сотувга чиқарган бўлса ҳам, у жуда ноёб гаджет.

Бу Hi-Fi наушникларнинг ўзига хослиги сифатида микрофон билан таъминланганини айтиш мумкин. Яъни, энди смартфонга бўлаётган қўнғироқларга ҳам унинг ёрдамида жавоб бериш мумкин.

Қурилма дизайни ўзига хос ва кўзга дарров ташланади. Xiaomi ER4 аудио қулоқчинлари 100$ доллардан сотилмоқда.

Xiaomi Hi-Res аудио қулоқчинлари

Xiaomi ишлаб чиқараётган яна бир қизиқарли вакуумли наушниклар сирасига кирувчи бу гаджет ёқимли ва минималистик дизайни билан диққатга сазовор. Унда мусиқий трек ва овозни қулоқчинда ўрнатилган сенсор орқали бошқариш мумкин. Шунингдек, кириш қўнғироқларига жавоб бериш учун қулай гарнитура ҳам ўзига хос. Xiaomi Hi-Res аудио қулоқчинлари 40$ доллардан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.