AliExpress’да айрим Xiaomi смартфонлари нархлари

  •   DiMaX
  •  4839
  •  18.07.2017 16:37

AliExpress’да айрим Xiaomi смартфонлари нархлари

Одатда биз асосан пойтахтимиздаги «Малика» савдо марказида савдога қўйилган турли смартфонлар нархини ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этиб келамиз.

Бундан ташқари, ҳамкорларимиздан кредитга олиш мумкин бўлган, шунингдек, буюртма асосида олинадиган телефонлар нархлари ҳам кўпчиликни қизиқтириб келмоқда.

Яна смартфон ёки бошқа жиҳозларни Aliexpress онлайн дўкони орқали сотиб олиш имконияти ҳам мавжудлигидан хабарингиз бор. Биз бугун Xiaomi брендининг айрим ҳамёнбоп смартфонларини ҳамда унинг сўнгги флагманини ушбу бозорда қандай нархда харид қилиш мумкинлигини маълум этмоқчимиз.

Смартфон модели

Нархи

1

Redmi 4 Pro (32 gb)

$209,99

Сотиб олиш

2

Redmi Note 4 (16 gb)

$134,99

Сотиб олиш

3

Redmi 4 (16 gb)

$122,99

Сотиб олиш

4

Redmi 4X (16 gb)

$103,99

Сотиб олиш

5

Redmi 4A (16 gb)

$93,99

Сотиб олиш

6

Mi 6 Global (64 gb)

$459.99

Сотиб олиш

Юқорида кўриб турганингиздек, Aliexpress онлайн дўкони орқали харид қилишдаги нархлар ҳамда «Малика» савдо марказидаги нархлар орасида бирмунча фарқлар мавжуд.

Аммо интернет орқали буюртма бериб смартфон сотиб олишнинг ҳам ўзига яраша жиҳатлари бор. Буларни яхши англаб олиш учун AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилиши ҳақидаги мақоламиз билан танишиб чиқишни маслаҳат берамиз. Бу борада маслаҳатларни эса Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат этишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Xiaomi смартфонларининг туркум ва моделлари ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун мана бу мақоламиз билан танишиб чиқишингиз мумкин. Шунингдек, Xiaomi Mi туркумига мансуб смартфонларнинг AliExpress’даги нархларини мана бу мақоламизда эълон қилганмиз.

Азиз ўқувчилар! Яна қандай жиҳозларнинг AliExpress’даги нархларини билишни истар эдингиз? Бу борадаги фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни [email protected] электрон манзилимиз орқали юборишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!