Алишер Усмоновга тегишли МегаФон компанияси Uzmobile билан келишув имзолади

Алишер Усмоновга тегишли МегаФон компанияси Uzmobile билан келишув имзолади

Миллиардер Алишер Усмоновнинг тузилмалари томонидан назорат қилинувчи МегаФон уяли алоқа оператори Uzmobile миллий уяли алоқа оператори билан келишув имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон компанияси ахборот хизмати хабар берди.

Ҳужжат овозли, қисқа SMS хабарлар ва GSM стандартидаги интернет-роуминг хизматини тақдим этишни ўз ичига олади.

Маълумотларга кўра, бу келишув орқали овозли мулоқот нархи пасаяди. Ўзбекистонда ёки Россияда бўлган вақтда интернет-трафик қиймати кўп сарфланмайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!