Amazon раҳбари нега бу баландликда шиша синдирди?

Amazon раҳбари нега бу баландликда шиша синдирди?

20 октябр куни Amazon компанияси асосчиси ва раҳбари, жаҳоннинг энг бой кишиларидан бири Жефф Безос ўзининг Твиттер тармоғидаги саҳифасига ноодатий видео тасвирни жойлаштирди. Видеода Безос улкан шамол тегирмони устида шампан виноси идишини синдирган.

Шамол фермалари — бу Amazon компаниясининг бир муддат аввал эълон қилган лойиҳаларидан бири. Лойиҳа компаниянинг электрга бўлган эҳтиёжларини қондиришни кўзлайди. Бу қувват эса табиатга зарар етказмаган ҳолда, қайта тикланувчи манбаалар эвазига олинади.

Amazon сайёрамиздаги табиатга зарар етказиш эвазига табиий бойликларни сарфлашга қарши бўлган йирик компаниялардан биридир. Компания сўнгги йилларда қувват манбаининг қайта тикланувчи муқобилидан фойдаланишга диққат қаратмоқда.

Шунингдек, Apple ҳам қайта тикланувчи қувват манбааларидан фойланиш мақсадида маълумотларни қайта ишлайдиган марказлари учун зарур қувватни 100 фоиз, корпорациянинг жаҳон бўйлаб жойлашган офислари учун зарур электр қувватининг 96 фоизини қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялар ишлаб чиқаришини маълум қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!