Америкада арзон туркумга мансуб Ulefone MIX 2 тақдим қилинди

Америкада арзон туркумга мансуб Ulefone MIX 2 тақдим қилинди

12-14 сентябр кунлари Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтган Mobile World Congress America (MWCA) кўргазмасида 1500 та мобил қурилмалар ва юқори технологиялар ишлаб чиқарадиган компания иштирок этди. Улар орасида хитойлик Ulefone ҳам бор. Сан-Францискода ўтган намойишда қизиқарли смартфонлар тақдим қилинди.

Ulefone ўта ҳимояланган Armor 2, 6050 мА соат ток сиғимига эга Power 2 "ақлли телефони", Helio P25 чипи ва 6 Гб "оперативка", қўш сенсорли бош камера билан таъминланган T1 флагмани, ромсиз экранга эга Ulefone MIX ва F2 смартфонларини намойиш қилди.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, 5,5 дюймли дисплей олд панелнинг 90,2% қисмини эгаллаб олган. Унинг бош камераси қўш сенсорли. Шунингдек, экран учун илғор ва сифатли техник имкониятлар танланганини эълон қилган. Аниқроғи, Full HD сиғимли экрандаги пикселлар миқдори ҳар дюймда 367 тани ташкил қилади. Экран 2.5D шишаси билан қопланган.

Ulefone MIX'да 10 ядро, 64 битли, 16 нанометр техник жараёнга эга MediaTek Helio P25 чипи ўрнатилган. Смартфоннинг Android 8.0 Oreo операцион тизимига эга бўлиши айтилмоқда. Унинг тезкор хотираси 4/6 Гб, доимий хотираси 32/64 Гб бўлади. Шунингдек, хотира бўлмачасига 256 Гб.гача бўлган флешка ўрнатиш мумкин.

Бош камерадаги сенсорларнинг ҳар бири 16 мегапикселли. Бош камера 4K, 2K, Full HD (30 fps) тасвирлар олади. Шунингдек, унда орқа фонни ғира-шира қилиб олувчи режим мавжуд. Олд камера -- 8 Мп.

Олд камера ва бармоқ излари сканери дисплей қуйисидан ўрин эгаллаган.

Металл корпусли девайснинг дизайнери Xiaomi Mi MIX'дан илҳом олгани аниқ. Смартфон техник жиҳатдан "сяоми"дан бир оз кучсиз бўлиш баробарида нарх масаласида ҳам анча камтар. Унинг $249 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.