Америкалик олимлар биринчи марта электрон нурли процессор яратди

Америкалик олимлар биринчи марта электрон нурли процессор яратди

Америкалик физиклар илк маротаба электрон нурли технология асосида гибрид процессор ишлаб чиқишди. Информация фотонлар ёрдамида қабул қилинади ва узатилади.

Микрочипда 70 млндан ортиқ транзистор мавжуд бўлиб, 850та фотон канали ахборот ташийди. Микрочип RISC-V архитектураси асосида яратилган. Дастурчилар унга FreeBSD ва Linux операцион тизимларини мослаштириб бўлди. Дастурий таъминот учун муҳит тайёр.

Мутахассис фикрига кўра ахборот узатилишида фотонлардан фойдаланишнинг афзаллиги шундаки, маълумотни 1 смга узатишда ҳам, юзлаб км масофага узатишда ҳам бир хил энергия сарфланади. Классик электр схемаларида ахборот узатиш каналининг белгиланган нуқталарида сигнални кучайтиргичлар ўрнатилади, янги технологияда эса бу керак эмас.

Фотон ва электронларни бирлаштиришга кремний ва германийдан фойдаланиш ҳисобига эришилди. Янги технология қўлланса, процессордан хотирага ахборот узатиш жараёнида энергия йўқотилиши кескин камаяди. Ахборот узатиш тезлиги бир каналда 2,4 Гб/с , 1 бит узатилишига 1,3пЖ энергия сарфланади

Олимлар келажакда маълумотлар марказларида мазкур технология кенг қўлланишига ишонч билдиришяпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.