Android 6.0 Marshmallow операцион тизимига ўзбек тили қўшилди
Google’нинг Android операцион тизимининг энг янги версияси — Android 6.0 Marshmallow’да ўзбек тили мавжуд. Бу ҳақда “Mobinfo.uz” маълумотига асосланиб “Daryo” хабар берди.
Android операцион тизимининг янги версияси ундан фойдаланиш жараёнини яхшилашга қаратилган қатор имкониятларга эга, жумладан:
- дастурни нафақат ўрнатиш вақтида, балки қолган бошқа пайтларда ҳам дастурнинг ахборотни қўлга киритиши устидан назорат кучайтирилди;
- овозсиз режим, вибрация режими, шунингдек, ҳар қандай овозларни ўчирадиган ёки, фойдаланувчи танловига кўра, фақат будильник ва билдиришномаларни ёниқ қолдирувчи «Безовта қилманг» режими пайдо бўлди;
- смартфон ишлатилмаётган пайтда маълум бир дастурларнинг фонда ишлашини ўчирадиган уйқу режими пайдо бўлди, у батареянинг ишлаш давомийлигини анча оширади.