Android 8.0 Oreo'га янгиланадиган Samsung смартфонлари битта рўйхатда!
Бугун Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида янги илғор Android 8.0 Oreo операцион тизимига эга бўладиган Samsung смартфонлари рўйхати эълон қилинди. Флагманлар айни пайтда бу тизимга янгиланмоқдалар. Қолган гаджетлар эса 2018 йилнинг илк ойидан бошлаб Android 8.0 Oreo'га янгиланади.
Қуйидаги нисбатан эски ва 2 та йирик Android янгиланишига эга бўлган девайслар эса ҳозирги операцион тизимда қоладилар:
Galaxy S5 series – бундан кейин янгиланмайди.
Galaxy Note 5
Galaxy A7 (2016)
Galaxy A5 (2016)
Galaxy A3 (2016)
Galaxy J3 (2016)
Galaxy J2 (2016)
Galaxy J1
Cсмартфонон ва планшетлар Android 8.0 Oreo талқинигача янгилангач, илғор функцияларга эга бўладилар.
Мисол учун, Notification Dots, ёки билдиришномалар нуқтаси ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, у ёки бу иловадани очмасдан туриб, ундаги билдиришномаларни ўқиш учун ўша илова ёрлиғига бармоқни босиб туришнинг ўзи кифоя қилади.
Видео кўраётган пайтда смартфонда бирор бошқа амални бажаришга тўғри келиб қолса, томоша қилишни тўхтатишга ҳожат бўлмайди. Picture-in-Picture (расм ичида расм) функциясидан фойдаланган ҳолда видео иловасининг ўлчамини кичрайтириб, экран бурчагига жойлаб қўяверасиз. Айни дамда мазкур режимда фақат бир нечта иловаларгина ишлай олади, лекин келажакда уни барча плеерлар ва видеочатли мессенжерлар ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлади.
Виртул оламда новербал (сўз ишлатмаган ҳолда) мулоқот қилишни хуш кўрувчилар учун Android 8.0 Oreo тизимида барча мавжуд эмодзилар қайта чизиб чиқилган ва яна 60 та янгиси қўшилган.
Иловалар учун логин ва паролларнинг автоматик тўлдирилиши; дастурни ўрнатмасдан туриб ишга тушириш имконини берувчи, сукут бўйича ёқилган Instant Apps режими; ёрлиқларнинг мослашувчанлиги, матнларни белгилаб олишда қулай бўлган, телефон рақамлари ҳамда электрон почта манзилларини фарқлай оладиган Smart Text Selection «ақлли» технологияси ва ҳоказо.