Android 8.0 Oreo’нинг «ишкал»лари чиқа бошлади!

  •   DiMaX
  •  1530
  •  07.09.2017 10:10

Android 8.0 Oreo’нинг «ишкал»лари чиқа бошлади!

Google’нинг мобил операцион тизими янги – Android 8.0 Oreo талқини Samsung ва бошқа кўпчилик ишлаб чиқарувчиларнинг турли смартфон ва планшет моделлари учун тақдим этилган. Бироқ тизимнинг ушбу версиясидан фойдалана бошлаганлар аллақачон унинг нуқсонларидан шикоят қила бошлашган. Бу хусусда Reddit ижтимоий янгиликлар сайти хабар бермоқда.

Шикоятчилар айтаётган асосий муаммо шундаки, ҳатто смартфон Wi-Fi тармоғига уланиб турган пайти ҳам Oreo интернет учун уяли алоқа тармоғидан фойдаланади. Яъни, агарда смартфонингиз Android 8.0 тизимида ишлайдиган бўлса, сиз интернет учун офисингиздаги ёки уйингиздаги Wi-Fi роутерга уланган тақдирда ҳам, барибир SIM-картангиз орқали мобил трафик сарфланади.

Google ишлаб чиқувчиларининг айтишларича, мазкур муаммодан улар ҳам хабар топишган ва аллақачон уни бартараф этиш устида ишламоқдалар.

 Ҳозирча мазкур муаммонинг ягона ечими сифатида таклиф қилинаётган усул – Wi-Fi мавжуд жойда смартфонда мобил интернетни узиб қўйишдир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!