Android 8.1 Oreo смартфонларнинг асосий муаммосини ҳал этади

Android 8.1 Oreo смартфонларнинг асосий муаммосини ҳал этади

Googleнинг мобил операцион тизими 8.1 Oreo талқини фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар тақдим этади. Шулардан бири – аккумуляторнинг қувватини кўп сарфлайдиган иловаларни аниқлаб, қурилма эгасига хабар бериб туради. Бу ҳақда AndroidInsider нашри хабар берган.

ЎҚИНГ: Смартфондан ўчириш керак бўлган 5 та илова

Маълумки, смартфон фойдаланувчиларининг асосий муаммоларидан бири – батарея қувватининг узоқ вақтга етмаслигидир. Android 8.1 Oreo талқинининг синов жараёнларида аниқланишича, тизимнинг ўзи «очофат» дастурларни автоматик тарзда аниқлайди. Бу иловалар қанча захирани харжлаб қўйгани ва бунинг сабабини қурилма эгасига айтиб боради.

Аккумулятор қувватига салбий таъсир кўрсатувчи иловалар ҳақида маълумот беришдан ташқари, Android 8.1 Oreo ўз вақтида бу вазиятни ўнглашга ҳам ёрдам беради. Масалан, навигацион иловалар қувватни кўп сарфлаётган бўлса, тизим сизга геолокациянинг узлуксиз аниқланиб туришини тўхтатиш тавсия этилади. Операцион тизим бошқа иловалар билан ҳам шу тариқа йўл тутади.

Қувватни тежаш режими Созламалар – «Настройки»нинг «Аккумулятор» бўлимида жойлашган. Шу ерда қурилмангизнинг битта қувватлантиришдаги умумий иш вақтининг қанча эканини кузатишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Батареяси бақувват смартфонлар

Юқорида тилга олинган барча янги имкониятларга фойдаланувчилар шу йилнинг декабрида тақдим этиладиган Android 8.1 Oreo тизим талқини билан эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамгача Android 8.0 Oreo’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетлари рўйхати билан мана бу, Huawei смартфонлари рўйхати билан эса мана бу мақолаларимизда танишиш мумкин.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.