Android 9 P операцион тизим талқини умуман бетакрор! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1101
  •  10.05.2018 10:39

Android 9 P операцион тизим талқини умуман бетакрор! («жонли» видео)

«Яшил роботчали» операцион тизимнинг тўққизинчи – Android P талқини иккинчи бета-версияда тақдим этилгани ҳақида хабар берганмиз. Google бу гал мобил операцион тизимини тубдан янгилашга жиддий аҳд қилган экан.

ЎҚИНГ: Android 9.0 P тизимли Google Pixel 3 флагманини томоша қиламиз!

Android P талқинида ишлаб чиқувчилар жуда кўп қулайликлар, янгиликлар жорий этишган. Android Central номли You-Tube-канали ушбу тизим бошқаруви остидаги смартфоннинг ишлашини «жонли» видеода кўрсатиб берган.

Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Android 9 P операцион тизимининг оммавий фойдаланишга топширилиш вақти ҳозирча номаълум. Ушбу иккинчи бета-версияни эса бета-тестерлар синаб кўришлари ва унинг камчиликлари хусусида Google’га хабар бериб, тизимнинг такомиллаштирилишига ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Фақат бунинг учун тегишли моделга мансуб смартфонга эга бўлиш ва тегишли дастурга қўшилиш талаб этилади. Булар ҳақда эса қуйидаги хабаримизда батафсил маълумот берганмиз.

ЎҚИНГ: Android P бета-версияси чиқди. Қайси смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.