Android 9 тизимининг кодли номи аниқланди

  •   DiMaX
  •  554
  •  14.02.2018 15:28

Android 9 тизимининг кодли номи аниқланди

Google компанияси тақдим этиб келаётган мобил операцион тизимнинг навбатдаги – Android 9.0 талқини яқин орада тақдим этилиши керак. Унинг қандай номланиши борасида эса турли вариантлар айтилиб келаётир.

ЎҚИНГ: Android 9.0 P Developer Preview чиқишига оз қолди!

Операцион тизимнинг Android 9.0 талқини номи борасида тахмин қилинган вариантлар орасида қуйидагилар ҳам мавжуд: Petit Four, Pound Cake, Pastille, Popsicle, Pancake, Puff Pastry, Pecan Pie, Pumpkin Pie, Peanut, Pistachio ва ҳоказо.

Жорий йилнинг январида маълум бўлишича, Android’нинг чиқиш кодида операцион тизимнинг навбатдаги талқини Android Pi дея аталаётган эди. Ушбу тизим ҳамиша турли ширинликлар номи билан аталиб келаётганини ҳисобга олиб, унинг «пирог» – «Pie» дея номланишини тахмин қилишганди.

Энди эса, вазиятдан яхши хабардор манбаларнинг таъкидлашларича, Android 9.0 талқинини пистали музқаймоқ шарафига номлашяпти экан. Яъни, мазкур мобил операцион тизимнинг тўққизинчи талқини «Pistachio Ice Cream» деб аталади.

ЎҚИНГ: Андроид ҳақида сиз билмаган фактлар

Таъкидлаб ўтиш керакки, олдиндан тахмин қилинган кодли ном ҳамиша ҳам якунийси билан бир хил чиқавермайди. Масалан, дастлаб Android Key Lime Pie деб аталган талқин Android KitKat номи билан тақдим этилган.

Манбаларнинг маълум қилишларича, Android 9.0 смартфон ва планшетларнинг автономлигини юксалтиради ва янги дизайнга эга. Хусусан, бир неча экранли ҳамда эгилувчан дисплейли қурилмаларга ҳам мосланади.

ЎҚИНГ: Android 9.0 P тизимли Google Pixel 3 флагманини томоша қиламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.