Android’да батареяни калибрлаш

  •   DiMaX
  •  2427
  •  24.01.2017 13:38

Android’да батареяни калибрлаш

Android платформасида ишловчи смартфон ва планшетларни бир неча марта қувватлантириш ва қуввати тугаши циклларидан кейин қурилманинг батареясини калибрлаш зарурати юзага келиши мумкин. Аммо бу борада битта нозик жиҳат борки, уни қуйида кўриб чиқамиз.

Батареяни калибрлаб бўлмайди!

Гарчи мобиль технологияларнинг кўплаб «билағон»лари интернетда Android қурилмаларнинг батареясини калибрлаш ҳақида турли мақолалар чоп этиб, маслаҳатлар бериб келишаётган бўлса-да, бу жараённинг ҳеч қандай амалий аҳамияти йўқ. Смартфоннинг дастурий қисмини калибрлаш бўлса – бошқа гап.

Нега унда…

Батареяни калибрлаш ҳақидаги бу каби қарашлар олдинги авлод батареялари давридан қолган. Яъни, аввалги телефонларда қўлланилган никель-металлгидридли (Ni-Mh) ва никель-кадмийли (Ni-Cd) аккумуляторларда хотира эффекти деган нарса бўлган. Ҳозирги гаджетларга эса литий-ионли аккумуляторлар ўрнатилган ва уларда мазкур муаммо умуман йўқ.

Нима қилиш мумкин?

Одатда аккумулятордаги қувват қолдиғи фоизларда, соат ёки дақиқаларда ифодаланади. Аммо вақт ўтиши билан бу кўрсаткичларнинг долзарблиги йўқолади. Ҳамма гап шундаки, батарея қувватининг кўп қисмини айни мана шу жараёнга жавоб берувчи дастурий қисм ишлатиб қўяди.

Бунақа англашилмовчиликни бартараф этишнинг йўли жуда осон. Шунчаки, ойда бир марта қурилмани то батареянинг қуввати тўлиқ тугаб, ўчиб қолгунча ишлатасиз – олам гулистон! Кейин эса гаджетингизни то батареяси тўлгунича узмасдан қувватлантирсангиз – янада яхши.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!