Android’да пуллик иловани текинга олинг

  •   Saroy
  •  5340
  •  17.05.2018 11:45

Android’да пуллик иловани текинга олинг

Ҳаммамиз мобиль иловаларини яхши кўрамиз, айниқса текини бўлса, яъни дастурларнинг  ўзи пулли бўлса-ю, бизга текинга тушса.  Ҳа,  буни биз фақат ўғирлаб олишимиз мумкин, аммо биз қароқчи эмасмиз-ку.

Ҳавотир олманг, смартфон ёки планшетларимизга пулли иловаларни қонунни бузмай туриб ҳам бепул олишнинг йўллари бор. Қуйида гап шу ҳақда  боради.

Сиз уларни Google Play ва Amazon Underground каби дуконлардан ҳам юклаб олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Android-смартфон ўчиб қолса нима қиласиз?

Google Play’дан ҳар ҳафта бепул илова.

Ҳар ҳафта Play Маркет пуллик иловалардан бирини бепул тарқатади. Бу ҳақдаги баннерни “Для всей семьи” иловаси бўлимидан топасиз.

Мобиль иловалар дуконлари орасида Google Play’дан кейин   Amazon Underground энг оммавий саналади.

Иловани смартфонингиз ёки планшетингизга ўрнатсангиз, пуллик дастурлар ҳамда ўйинларни ҳар куни бепул оласиз. Шунингдек, Amazon сизга арзонлаштирилган нархларни ҳам маълум қилиб боради. Албатта, ушбу сервис учун аввал сиздан аккаунтни талаб қилади, бунинг учун сиз тезда Amazon Underground иловасининг ўзида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Даставвал, Android-қурилмангизда номаълум манбадан иловалар ўрнатишга ижозат борми ёки йўқми, шуни аниқлаб олинг. Мазкур опция хавфсизлик созлагичида бўлади.

Amazon’дан иловалар дуконини юклаб олинг ва уни ўрнатинг. Сўнгра аккаунтни рўйхатдан ўтказиш керак. Айнан, “Underground” бўлимида гажетингиз учун дастурлар ва ўйинлар бўлади.

ЎҚИНГ: Андроид учун Telegram 4.8.5 талқинида зўр имкониятлар тақдим этилди!

AppGratis’нинг бепул иловалари фойдаланувчиларнинг энг яхши кўрган иловаларидан саналади. Бунга сабаб, улар  ҳар куни эрталабдан телефони учун пуллик дастурлар ёки ўйинларнинг бирини мутлақо текин олади.  

Одатда, AppGratis Pro-версия иловаларига промо кодларини яширмайди, ҳатто янгилайди ҳам. Шунингдек, биз яна FreeApp, деб аталадиган аналог дастурга ҳам эътибор қаратишингизни масалаҳат берардик. Иккала ечимни  ҳам Play Маркете’дан олса бўлади.

Иловаларга нархни тушириш.

AppSales, Google Play’да айрим иловалар дастурлар ва ўйинларни кузатиб боради ва жорий нарх арзонлашуви  ҳақда эслатиб туради. Кузатув рўйхатига керакли иловани қўшиб қўйсангиз, кейин унинг қачон  сотилиши ҳақида сизга хабар келиб туради.  

Албатта, бу бепул эмас, лекин сиз учун қизиқарли бўлган контентни жуда арзон нархда сотиб олиш имкониятига эга бўласиз.

ЎҚИНГ: Android 9 тизимининг кодли номи аниқланди

Play Маркетнинг харидингиз пулини қайтариб бериш сиёсати

Google Play’дан илова сотиб олганингиздан кейин, агар бирор нарса ёқмай қолса пулингизни қайтариб олиш учун  сизга икки соат муҳлат берилади ва сиз бу вақтда пулингизни қайтариб олишингиз мумкин. Албатта, бир икки соат камлик қилади, лекин ўйин сизга ёқдими йўқми, билиб олиш учун бемалол  етади.

Тўловни қайтариш эса жуда оддий: Play Маркет’да “Открыть” тугмасининг олдида шунга ўхшаш ёзув акс этади. Ўша ёзув хариддан кейин биз айтган икки соат давомида фаол бўлиб туради.

Манба: galaxy-droid/ru

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.