Android’да сенсор (тачскрин)ни калибрлаш

  •   DiMaX
  •  3447
  •  23.01.2017 08:42

Android’да сенсор (тачскрин)ни калибрлаш

Калибровка, калибрлаш – бирор қурилма (ёки унинг бирор қисми) ўз вазифасини тўғри бажармай қолганида уни созлаш, аниқлигини тўғрилаш, демакдир.

Android тизимли смартфон ёки планшетларнинг сенсор қисми баъзан калибрлашга муҳтож бўлиб қолади – бармоқ ёки стилус билан тегиниш буйруқларини яхши қабул қилмайди. Баъзи ҳолларда эса сенсор экраннинг битта жойидаги тугмачага тегилганида, айнан ўша ердаги эмас, балки ёнидаги (устидаги, остидаги) тугмача босилади. Бу каби ҳолатлар қурилмангиз бир неча марта қўлингиздан тушиб кетганида, сув текканида ва бошқа сабабларга кўра юзага келади.

Демак, шунда қуйидаги тавсиялар қўл келиши аниқ.

 

Операцион тизимнинг ўзидаги воситалар орқали калибрлаш

  1. Қурилманинг «Настройки» менюсидан «Настройки телефона» бандига кирасиз ва «Калибровка»ни танлайсиз.
  2. Экранингизда крестча (“+” шакли) пайдо бўлади, унинг марказида нуқта жойлашган. Шу нуқтага бир неча марта босасиз.
  3. Шундан сўнг қурилма тегинишни эслаб қолади ва калибровка якунига етган ҳисобланади. Созламалардан чиқиб, бемалол фойдаланаверишингиз мумкин.

 

Қўшимча иловалар ёрдамида калибрлаш

  1. Google Play дўконидан Touchscreen Calibration ёки шунга ўхшаш функцияли исталган бир иловани юклаб оласиз.
  2. Ундаги йўриқномаларга кўра калибровка қиласиз.

Эслатма: Агар экранни калибрлашда юқоридаги усуллар ёрдам бермаса, унда қурилмангизни сервис марказига олиб борганингиз маъқул.