Android’да SMS ўчиб кетса уни қандай тиклаймиз?

  •   Saroy
  •  834
  •  17.05.2018 13:16

Android’да  SMS ўчиб кетса уни қандай тиклаймиз?

СМС-хабарни бехосдан ўчириб ташладингиз, керак бўлганда уни қайта тиклашни ҳам билиб қўйинг.  

Бу жуда осон ва оддий жараён.

Авваломбор, сизга компьютер, телефон ва USB-кабель керак бўлади. Бир йўла, матнли хабарни ҳеч қачон йўқотиб қўймасликни ҳам билиб оласиз.

Ўчиб кетган хабарни қайта тиклаш учун керак бўлган асбоблар Windows учун ҳам, Mac учун ҳам ёзилган бир қанча зўр дастурлар мавжуд. Аслида уларнинг иккалови ҳам бир ишни бажаради: гаджет хотирасини сканирлайди, кейин йўқолган матнли хабарни аниқлайди ва қайта тиклайди. Уларнинг айримлари пулли, айримлари эса бепул. Буларнинг барчаси ўз йўриқномасига эга, шу боис ўрганишни тезлаштиради.

ЎҚИНГ: Android’даги SMS-хабарлар функцияси тугатилади, ўрнига...

Қайта тиклаш жараёни бир нечта осон босқичдан иборат: гаджетни ёқиш, сканирлаш, аввалдан кўриб чиқиш ва қайта тиклаш.

Даставвал, иккита энг сифатлиси ҳақида тўхталсак: Wondershare Dr. Fone for Android (Mac ва ПК учун) ҳамда Coolmuster Android SMS+Contacts Recovery (Mac ва ПК учун).

Жараённи кўрсатиш учун Wondershare’дан фойдаланамиз, шунга ўхшаш бошқа кўпчилик дастурлар ҳам қадамни шундай бошлайди.

1–қадам: Смартфонда дастурчи созлагичини фаоллаштиринг. Бунинг учун,  “Настройки”  > “Об устройстве” иловасини очасиз ва  “Режим разработчика включен” эслатмаси пайдо булгунга қадар “Номер сборки” пунктини босиб турасиз.

2–қадам: “Настройки” га қайтинг, сўнгра рўйхатдан “Параметры разработчика” бўлимини топинг. Ўша жойда “USB отладка” қаршисида белги ўрнатасиз.

3–қадам: Компьютерда Wondershare’нинг тажриба версиясини юкланг ва ўрнатинг ҳамда Android-гаджетни компьютерга қўшинг.

4–қадам: Қурилмангизни идентификация қилиш ва унинг хотирасини сканирлаш учун дастурдаги қоидаларга амал қилинг.

5-қадам: Жараённи тамомлаганингиздан кейин экранда телефонингиздан ўчиб кетган маълумотлар рўйхати пайдо бўлади. Шуни ҳам эътиборга олишингиз керакки, агар хабарларни сақлайдиган жой бошқа маълумотлар билан қайта ёзилган бўлса, уларни тиклай олмайсиз. Шу боис бундай вазиятда тез ҳаракат қилиш жуда муҳим.

6–қадам: чапдаги панелда “Сообщения” папкасини очинг, қайтармоқчи бўлган смс’ни ажратинг, “Восстановить” тугмасини босинг.

ЎҚИНГ: Facebook тан олди: у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатмоқда!

Эътибор қилинг: Агар йўқолган маълумотларни компьютерсиз қайтармоқчи бўлсангиз, унда смартфонингизда суперфойдаланувчи ҳуқуқини олишингиз керак бўлади.

Манба: galaxy-droid.ru

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.