Android’дан йўқолган маълумотлар қандай қайта тикланади?

Android’дан йўқолган маълумотлар қандай қайта тикланади?

Баъзида “Созламалар> Иловалар> Иловалар бошқаруви> Барчаси> Хатлар” амалларини бажараиб, “Маълумотни ўчириб ташлаш” буйруғини тасдиқлаймиз. Кейин эса барча хатлар билан бирга, зарур хатларнинг ҳам ўчиб кетганини ўйлаб, қаттиқ афсусланамиз. Смартфон ёш болалар қўлига тушса, кўпинча керакли маълумотлар, алоқа рўйхати ва видеолар ҳам гаджет хотирасидан йўқолиб қолади.

Android операцион тизимидан ўчириб юборилган файлларни қайта тиклаш йўллари кўпчиликни қизиқтиради. Android телефондан ўчириб юборилган файллар шунчаки сизнинг кўзингиздан ғойиб бўлади холос, аслида улар телефон хотирасининг бир чеккасида ҳали ҳам сақлаб қолинган бўлади. Бундай маҳалда энг кераги – ўчириб ташланган файлларни аниқловчи ва уларни орқага қайтарувчи восита. “FonePaw Android Data Recovery” ана шундай қулай илова-воситалардан бири.

FonePaw Android Data Recovery (ишлаб чиқарувчининг расмий сайти) дастурини Android, аниқроғи Samsung Galaxy, Google Nexus, LG, Sony, HTC, Motorola, Huawei, OnePlus, AUSU, Xiaomi ва ZTE каби брендларнинг смартфонларидаги ўчирилган маълумотни қайта тиклашда ишлатиш мумкин. Бир нечта тугмани босиш билан фотосурат, видео, мусиқа, матнли хат, WhatsApp, алоқалар, қўнғироқлар рўйхати ва ҳужжат файлларини Android телефонида қайта тиклаш мумкин.

Маслаҳат:

Ёдда сақланг: Android смартфондаги маълумотларни ўчираётганда телефонни ишлатмай туринг. Акс ҳолда, янги маълумотлар ҳам ўчиб кетиши мумкин.

Шундай қилиб, бошлаймиз.

1-қадам: Android қурилмани компютерга уланг.

Компютерга Android Data Recovery дастурини юклаб олинг. Кейин, смартфонни USB кабели орқали PC-компютерга уланг.

2-қадам: “USB орқали носозликларни тўғирлаш” режимини ёқинг.

Бу орқали сиз компютерга унга уланган қурилмага киришига рухсат берасиз. Бунинг учун қуйидаги амалларни бажаринг.

Android 2.3 ва ундан кейинги талқин учун: “Созламалар”> “Иловалар”> “Созлаш” > “USB – созлаш”.

Android 3.0 – 4.1 талқини учун: “Созламалар” > “Созлаш усуллари” > “USB-созлаш”.

Android 4.2 ёки ундан янги талқин учун: “Созламалар” > “Телефон ҳақида”. “Рақамни созлаш”ни 7 марта, яъни “Сиз созлаш режимида”сиз режими чиққунича туширинг. Шундан сўнг яна “Созламалар” > “Созлаш усуллари” > “USB-созлаш”ни танланг.

3-қадам: Қайта тикланадиган файл турини танланг

Бу босқичда сиздан қайси турдаги файлларни қайта тиклаш сўралади. Сиз файл турини танлаб, “давом этиш” тугмасини босинг. Шундан сўнг Android Data Recovery дастури сканер қилишни бошлайди.

4-қадам: Қурилмани таҳлил қилиш ва файлларни текширишга рухсат олиш.

Бу босқичда дастур қурилма маълумотлари билан танишиб, янада чуқурроқ танишиш учун рухсат олади. Смартфон ойнасида қуйидаги суратдаги каби маълумот чиқса, смартфонни ўчириб,  “Рухсат бериш/тақдим қилиш/ ваколат бериш” буйруғини бажаринг.

Дастурга маълумотлар билан танишиш учун янада чуқурроқ ваколат бериш – унга маълумотларни яхшироқ сканер қилиш имконини беради. Бу бир оз вақтни талаб қилади. Бу жараёнда сабрли бўлиш талаб қилинади.

5-қадам: Қараб чиқиш ва Android’дан йўқолган файлни қайта тиклаш.

Сканерлаш, ва ниҳоят якунига етди! Барча танланган маълумотлар тартиб билан сараланган ва чап томон панелдаги рўйхатга тизилган. Бу ерда смартфонда сиз сўраган барча турдаги – ҳам ўчирилган, ҳам мавжуд маълумотлар чиқиб туради. Сиз энди ўзингизга керакли контентни танланг. Улар батафсил компютер ойнасида кўриниб туради. Агар маълумотлар кўплиги сизни чалғитаётган бўлса, “ON” иконкасини босиб, фақат “ўчирилган файлларни танлаш”га буйруқ беринг. Шундан сўнг “Қайта тиклаш” буйруғини беринг. Барча ўчирилган файллар орқага қайтиб, компютерингизда сақланади.

Қайта тикланган файллар учун эслатма:

Қайта тикланган маълумотлар компютерда қуйидаги файл тури, номи ҳамда форматда сақланади:

Алоқа маълумотлари СМС-хатлар Қўнғироқлар тарихи Суратлар Видео Аудио Ҳужжатлар
Телефон рақам, исм, электрон почта Контент, телефон рақами ва чиқиш хатлари, қайта тикланган санаси Исм, телефон рақам, қўнғироқ тури ҳамда қўнғироқнинг  давомийлиги Камера суратлари, компютер ва бошқа қурилмалардан юклаб олинган суратлар, WhatsApp ва тармоқлардан юкланган суратлар Телефонда тасвирга олинган видеолар, компютер ва бошқа қурилмалардан юклаб олинган видеолар Ёзиб олинган овоз ва мусиқалар Doc/ XLS/ PPT/ PDF/ HTML/ ZIP/ RAR
VCF/ CSV/ HTML CSV/ HTML HTML JPG/ PNG/ GIF MP4/ 3GP/ AVI/ WMV/ FLV/ RMVB/ M4V/ MOV AAC/ MP3/ WAV Doc/ XLS/ PPT/ PDF/ HTML/ ZIP/ RAR

Агар смартфонда сиз учун зарур ва қадрли маълумот бўлса, улардан доимо нусха кўчириб юринг. Мисол учун, уларни бренд ёки турли виртуал хизматларнинг “булутли сақлаш омборхонаси”да ҳам сақлаб қўйиш мумкин.

Модомики, бизнинг маслаҳатимиз Android қурилмангизда йўқолган маълумотларни қайта тиклаш учун ёрдам берган бўлса, биз бахтиёрмиз?  FonePaw Android Data Recovery нафақат йўқолган алоқа маълумотлари, хат ва қўнғироқларни топади, шунингдек мавжуд медиа файлларни ҳам сканер қилади.